Қайднома

Қидирув

“Локомотив” бугун БААга йўл олди...

“Локомотив” бугун БААга йўл олди...

  01.04.2018 11:16
  0
  416
“Локомотив” бугун БААга йўл олди...

Келаётган ҳафтанинг бошида қитъамиз яшил майдонларида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг навбатдаги тур беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада юртимиз шаънини ҳимоя қилаётган икки жамоадан бири – “Локомотив” 3 апрель куни Абу Дабида “Ал Ваҳда” жамоаси меҳмони бўлади.   Бугун эрта тонгда “Локомотив” футболчилари БААга йўл олишади.  Жамоа Абу Дабидаги “Hyatt Capital Gate” меҳмонхонасига бориб жойлашади. Мураббийлар штаби мазкур сафарга 20 нафар футболчи олиб кетишни лозим топишди.


“Локомотив”нинг БААга йўл оладиган таркиби:  

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Мамур Икромов.

Ҳимоячилар: Бобурбек Юлдашов, Ислом Тўхтахўжаев, Шухрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев.

Ярим ҳимоячилар: Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Шерзод Каримов, Икромжон Алибоев, Сардор Мирзаев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов, Диёр Туропов, Игорь Йелич.

Ҳужумчилар: Нивалдо, Марат Бикмаев, Азиз Амонов, Ҳусниддин Ғофуров, Чо Сук Жае.

Таъкидлаб ўтамиз, “Ал Ваҳда” – “Локомотив” учрашуви 3 апрель куни Абу Дабидаги “Zayed Sports City Stadium” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув бизнинг вақтимиз билан соат 20:10да старт олади...


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz