Қайднома

Қидирув

Дарвозабон ўзига гол уриб, анти қаҳрамонга айланди (ВИДЕО)

Дарвозабон ўзига гол уриб, анти қаҳрамонга айланди (ВИДЕО)

  01.04.2018 12:09
  0
  634

Эфиопия премъер-лигасида антиқа ҳолат кузатилди. “Велвало Адиграт” ва “Фасил Кетема” жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар дарвозабони анти қаҳрамонга айланди. 

“Фасил Кетема” айни пайтда университет жамоаси саналган “Велвало”дан анча устун. Шу боис улар баҳсни кетма-кет ҳужумлар билан бошлашди.  Аммо меҳмонлар посбони ҳар бир хавфни бартараф этишда давом этди. Ана шундай босимларнинг бирида “Велвало Адиграт” дарвозабони яна рақибнинг тепган тўпини ушлаб олди. 
Кейин эса, жамоадошларини олдинга бошлади. Тўпни қўли билан отаётган пайтда, копток майдондаги шерикларига эмас, тўппа-тўғри ўз дарвозасига кириб кетди. 

Ҳеч нарса бўлмагандай, посбон яна тўпни олиб ўйинга киритаётганда, вазиятни кўздан қочирмаган ҳакам автоголни ҳисобга олиб, майдон марказини кўрсатди. 

Дарвозабоннинг қўллари билан  ўз дарвозасига урган голи учрашув охирига қадар ўзгармади. “Велвало Адиграт” 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб, 13-ўринга тушиб кетди.

Маълумот учун, Эфиопия премъер-лигасида 16 жамоа иштирок этади. Анти қаҳрамон ўйнаётган жамоа ҳозирда 16 очко жамғариб, қуйи дивизионга тушиб кетиши мумкин бўлганлар қаторида турибди.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz