Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: “Рақибимиз жисмонан ва тактик кучли жамоа”

Рўзиқул Бердиев: “Рақибимиз жисмонан ва тактик кучли жамоа”

  01.04.2018 13:59
  0
  426

“Насаф” – “Персеполис” жамоалари ўртасидаги бўладиган учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳимоячимиз Игорь Голбанлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Улар деярли мамлакат чемпионлигини ҳал қилиб бўлишди. Энди улар бор эътиборини ОЧЛга қаратган. Рақибимиз ҳозирги пайтдаги Эроннинг энг яхши жамоаси ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиб, эртага бўладиган ўйинни биз учун мураккаб деб ҳисоблаган бўлардим. Шуларга қарамасдан биз жамоамизни имкон даражасида ўйинга яхши тайёрлашга ҳаракат қилдик. Биз учун эртага охирги имконият бўлади. Бизда озгина бўлсада рақибимизга нисбатан имконият бор, бундан фойдаланишимиз зарур.

Осиё чемпионлари лигасида очиқ футбол ўйнаш оғир оқибатга олиб келиш мумкин. Биз эртага ҳимояда ҳам тартибли ўйнашимиз керак. Биз бу ўйинда ғалаба учун ўйнашга мажбурмиз. Чераннинг эртага майдонга тушиш тушмаслиги бугун аниқ бўлади. Афсуски унинг ҳолатидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, у тўлиқ бизга ёрдам беришга тайёр эмас. Бизга у кейинги ўйинларга ҳам керак бўлади. Шунинг учун балки эртага таваккал қилмаслигимиз ҳам мумкин. Аммо қисқа бўлса ҳам  уни эртага майдонга тушириш ниятимиз бор. Эртага қайси футболчиларимиз тўлиқ тайёр бўлса, шу ўйинчиларимиз майдонга туширилади. Дониёр Нарзуллаевбиз билан умумий гуруҳда бир ҳафта мобайнида шуғулланаяпти. Унинг аҳволи анча яхши, футболчимиз бизга ёрдам беришга тайёр.

Тўғри, баъзи ўйинчиларимизда жисмонан чарқоқ бўлаётгани ҳақида кўп гапирилаяпти. Аммо футболчи бунга қарамасдан, муҳим ўйинларга куч топа олиши керак. Масалан, Азизжон Ғаниев кетма-кет ўйинларда майдонга тушишига қарамасдан ўзида куч топа олаяпти ва борини бераяпти. Профессионал футболчи аслида шундай бўлиши керак.

“Персеполис” жамоасининг кейинги ўйинларини кўриб, ўрганиб чиқдик. Жамоа жисмонан ва тактик кучли ўйин кўрсата олади. Шунингдек ҳимояда деярли хато қилмайди. Биз эса эртага уларни хато қилишга мажбур қилишимиз талаб этилади. Такроран айтаман бизни эртага фақат ғалаба қониқтиради. Мухлисларимизга ҳам фурсатдан фойдаланиб мурожаат қилмоқчиман, эртага биз учун уларнинг далдаси ҳам ҳар қачонгидан зарур. Агар уларга ўйинимизга кўпроқ ташриф буюриб, бизни қўллаб-қувватлашса бу ҳам бизга қўшимча куч беради.

Игорь Голбан: - Биз эртага бўладиган ўйинда фақат уч очкони қўлга киритиш учун майдонга тушамиз. Гуруҳимиз турнир жадвалидаги ҳолатимиз шуни тақазо этади. Ҳатто бизни дуранг натижа ҳам қониқтирмайди. Шунинг учун эртага бўладиган ўйинда фақат ғалаба қозониш.


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz