Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Тоттенхэм» сафарда «Челси»ни 3та гол билан сийлади

АПЛ: «Тоттенхэм» сафарда «Челси»ни 3та гол билан сийлади

  01.04.2018 22:07
  0
  438
АПЛ: «Тоттенхэм» сафарда «Челси»ни 3та гол билан сийлади

Англия премьер лигаси 32-тури доирасидаги «Челси» ҳамда «Теттенхэм» ўртасидаги марказий баҳс ўз поёнига етди.

Кутилаганидек жуда мухсилбоп тарзда кечган ўйин натижаси бирозгина кутилмаган кўриниш олди. Аниқроқ айтганда Антони Конте шогирдлари ўз майдонларида 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

Аввалига ўйин тўлалигича мезбонлар назорати остида кечди. «Теттенхэм» ўйин бошларини асосан мудофаада ўтказди.

30-дақиқага келиб «Челси» кетма-кет юзага келган вазиятлардан сўнг ниҳоят, ҳисобни очди. Бу жойда Мозес томонидан етказиб берилган тўпни Мората боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Кейин эса «Теттенхэм» футболчилари ўйинга муносабатни ўзгартиришди ва назоратни секин-аста қўлга олди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Кристиан Эриксенинг фантастик голи эса биринчи бўлимда жамоасини мағлубият қутқариб қолди.

«Шпорлар» бу темпни иккинчи бўлимда ҳам туширишмади ва Деле Алли 62 ҳамда 64-дақиқаларда дублни расмийлаштирди, 1:3.

Бу голлардан кейин «аристоктарлар» вазиятни ўнглашга қанча уринишмасин буни иложи бўлмади. Ҳатто таркибдаги кетма-кет ўзгаришлардан ҳам фойда бўлмади.

АПЛ. 32-ТУР

ЧЕЛСИ – ТОТТЕНХЭМ 1:3 (1:1)

1 апрель, «Стэмфорд Бридж»

Голлар: 1:0 – 30 Мората, 1:1 – 45 Эриксен, 1:2 – 62 Алли, 1:3 – 66 Алли.

Челси: Кабальеро, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес (Жиру, 81), Виллиан, Фабрегас, Азар, Канте, Алонсо (Эмерсон, 83), Мората (Хадсон-Одои, 88).

Тоттенхэм: Льорис, Санчес, Дэвис, Триппьер, Вертонген, Дайер (Ваньяма, 81), Дембеле, Алли, Ламела (Сиссоко, 88), Эриксен, Сон Хын Мин (Кейн, 74).

Огоҳлантиришлар: Дэвис (70).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz