Қайднома

Қидирув

Антони Конте: «Совринлар учун курашиш осон эмас»

Антони Конте: «Совринлар учун курашиш осон эмас»

  02.04.2018 12:58
  0
  373
Антони Конте: «Совринлар учун курашиш осон эмас»

«Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте Англия чемпионати 32-тур «Тоттенхэм» жамоасидан (1:3) қабул қилинган мағлубият ҳақида гапириб ўтди.

-Биринчи бўлим охиридаги ўтказиб юборилган гол ўзимизга бўлган ишончга таъсир қилди. Биз 2:0 ҳисобида олдинда боришимиз керак эди, бироқ бу футбол. Эриксон ҳам ажойиб тўп киритди.

Танаффусдан кейин яна гол уришга ҳаракат қилдик, аммо «Тоттенхэм» бизда аниқроқ ҳаракат қилди. Биз ушбу мавсум бу даражада аниқ эмасмиз, шунинг учун ҳам ўйинни бой бердик

-Мозес тўпни қўйотди ва ҳисоб 1:1.

-Бунақаси бўлиб туради. Ҳозир кимнингдир зиммасига юклаш вақти эмас. Биз бу вазиятда бир бўлиб туришимиз лозим.

-Топ-4га кириш учун имкониятлар қандай?

-Кўриниб турибдики биз «Тоттенхэм» жамоасига етиб олиш учун қулай имкониятни бой бердик (ҳозирда – 8 очко).

Яна 7 та баҳс бор ва охирига қадар қўлимиздан келган барча ишни амалга оширишимиз керак. Мавсум якунига кўра жамоа эгаллаб турган ўрнига кўра якунланди.

Соврин учун кураш? Бу оддий иш эмас, айниқса Англияда. Ўтган мавсум биз ғалаба қозондик. Балким биз жамоани янада кучайтириб олишимиз мумкин бўлар. Унутманг, икки йил аввал клуб чемпионатни 10-ўринда якунлаган», - дейди Конте.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz