Қайднома

Қидирув

Зоҳир Қўзибоев «Динамо» билан шартнома имзолади

Зоҳир Қўзибоев «Динамо» билан шартнома имзолади

  02.04.2018 12:15
  0
  441
Зоҳир Қўзибоев «Динамо» билан шартнома имзолади

Про-Лига баҳсларига жиддий тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади.

Хусусан, ўтган ҳафтада жамоа сафига янги келиб қўшилган сўнгги футболчи Зоҳир Қўзибоев бўлди. Қашқадарёлик бўйдор ҳужумчи сўнгги мавсумларни Муборакнинг “Машъал” клуби сафида ўтказаётган эди.

Тажрибали футболчи “Динамо” билан бир йиллик шартнома имзолади. “Динамо” ҳужумчи сифатида, шунингдек, Амиржон Сафаров, Муйдин Мамазулунов, Марадона Сафаровларни ҳам ПФЛ “заявка”сидан ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд клуби Про-Лига 1-тури доирасидаги дастлабки ўйинни 6 апрель, жума куни Ҳаққулободда “Норин” жамоасига қарши ўтказади.


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz