Қайднома

Қидирув

Самуэль Умтити: «Ҳозирча, «Барселона»да барча нарса мени қониқтиряпти»

Самуэль Умтити: «Ҳозирча, «Барселона»да барча нарса мени қониқтиряпти»

  02.04.2018 17:26
  0
  556
Самуэль Умтити: «Ҳозирча, «Барселона»да барча нарса мени қониқтиряпти»

«Барселона» ҳимоячиси Самуэль Умтити 60 миллион евро қилиб белгиланган ўзининг товон пули ҳақида фикр билдирди.

«Мен учун тўланадиган товон пули унчалик катта эмас. Буни ҳамма билади. Бироқ бундай нарсалар ҳозир мени ташвишга солмайди.

Менга кўп клублар қизиқмоқда, аммо ҳозир ««Барселона»га ёрдам бериш ҳақида ўйлаяпман. Аммо биз тез ўзгарадиган дунёда яшаймиз. Шунинг учун айтадиган гапим: мени «Барса»да барча нарса қониқтиряпти.

Шартномамни узайтириш? Бу ҳақида гапиришни истамайман, бунга ҳаракат қилганим йўқ», - дейди Умтити.

Аввалроқ франциялик футболчини «Манчестер Юнайтед» сотиб олмоқчи ва унга йилига 9 миллион евро маош тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар қилинганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz