Қайднома

Қидирув

Эммануэль Фримпонг: «Насри ахмоқ, уни ҳеч қачон ҳурмат қилмайман»

Эммануэль Фримпонг: «Насри ахмоқ, уни ҳеч қачон ҳурмат қилмайман»

  03.04.2018 08:54
  0
  459
Эммануэль Фримпонг: «Насри ахмоқ, уни ҳеч қачон ҳурмат қилмайман»

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ яримҳимоячиси Эммануэль Фримпонг собиқ жамоадоши Самир Насри билан келиша олмаганини ҳикоя қилиб берди.

Мавсум-2011/12да «Арсенал» - «Ливерпуль» учрашувининг 20-дақиқасида ҳисоб 9:9 вақтида Фримпонгни алмаштиришади. Учрашувда Венгер шогирдлари 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан тугайди. Ўйиндан сўнг Насри мағлубиятда 19 ёшли Фримпонгни айблайди.

«Кийиниш хонамизга келганимизда Венгернинг жаҳли чиқса керак деб ўйлагандим. Аммо Арсен мутлақо хотиржам эди Токи Насри келмагунча. Самир келиб, мағлубиятда мени айбдор қила бошлади.

Мен ёшгина йигитча эдим, нима қилишни билмасдим. Мен ҳақиқатан айбдор канимга ишонган эдим.

Насри машғулотларда доим мени тергар, бир куни агар хоҳласа, мени сотиб олиши мумкинлигини ҳам айтган эди. Албатта у шундай қилиши ҳам мумкин эди, аммо унинг ҳам чегараси бор.

Иккимиз орамиздаги зиддият нимадан бошланганини ҳеч ким тушунмасди. У йигит менга ёқмайди. Уни ёмон кўраман, чунки у аҳмоқ. Осон ва оддий. Уни ҳеч қачон ҳурмат қилмайман», - дейди Фримпонг.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz