Бугун “Насаф” ОЧЛ-2018нинг гуруҳ босқичидаги 5-тур учрашувини Эроннинг “Персеполис” жамоасига қарши ўтказди. Бу учрашув жамоамизнинг ўз майдонидаги гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги учрашуви эди.
Учрашув кутилганидек шиддатли бошланди. Дастлабки дақиқалардан меҳмонлар ўйин тизгинини ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди. Аммо жамоамиз уларга майдонда ким хўжайинлигини эслатиб қўйишди. “Персеполис” жамоаси ҳимоячилари биринчи бўлимда жуда тартибли ўйнашди, кўп вазиятларда футболчиларимизга дарвозага яқин боришга йўл қўйишмади. Жамоамизнинг энг хавфли ҳужуми 18-дақиқада ташкил этилди. Азизжон Ғаниевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Жасур Ҳасанов дарвозага йўллай олмади.
Биринчи бўлимнинг қолган дақиқалари ҳам жуда шиддатли кечди. Аммо дастлабки бўлимда дарвозалар даҳлсизлиги сақлаб қолинди.
Иккинчи бўлим ҳам муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Иккала жамоада ҳам гол уриш учун вазиятлар бўлди, аммо ҳеч қайси жамоага гол уриш насиб этмади.
Бугунги учрашувда жамоамиз бор имконини ишга солди. Аммо рақибни Эронинг амалдаги чемпиони ва Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бир эканлигини унутмаслигимиз керак.
Шундай қилиб, учрашув голсиз дуранг натижа билан якунига етди. Энди жамоамиз гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувини сафарда, “Ал Васл” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 16 апрел куни бўлиб ўтади.
ОЧЛ-2018. “С” ГУРУҲИ, 5-ТУР
“НАСАФ” (ҚАРШИ) – “ПЕРСЕПОЛИС” (ЭРОН) 0:0
02.04.2018. “Марказий” стадион. 19:30
Бош ҳакам: Али Абдулнаби (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Салмон (Баҳрайн), Абдулла Алравоийми (Баҳрайн)
Захира ҳаками: Исмоил Ҳабиб Али (Баҳрайн)
Назоратчи: Лам Чи Хо (Гонконг)
Комиссар: Али Жаброил (Фаластин)
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев (17.Дониёр Нарзуллаев, 78), 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 20.Ислом Кенжабоев (69.Драган Черан, 69), 22.Игорь Голбан (с), 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов (14.Шароф Муҳитдинов, 87), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 8.Санжар Рашидов, 21.Жаҳонгир Алиев.
“Персеполис”: 1.Алиризо Берованд, 2.Содиҳ Муҳаррами, 4.Саид Жалол Ҳусайни (с), 10.Фаршод Ахмадзода, 11.Комил Камилоби Зиё, 13.Ҳусайн Моҳийни, 15.Муҳаммад Ансори, 18.Муҳсин Роби Хон, 19.Воҳид Амири (69.Али Муслих Таклими, 86), 70.Али Алипур (5.Башар Буниян, 90+2), 88. Сиёмак Неъмати (8.Ахмад Нуруллоҳи, 69).
Захира: 44.Бужидор Радошевич, 25. Абулфази Дарвешванд, 77.Муҳсин Мусулмон, 90.Годвин Менша.
Огоҳлантириш: Азизжон Ғаниев (76) - Муҳсин Роби Хон (83), Ахмад Нуруллоҳи (90+4).
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20