Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Кубоги 1/32 финал: "Ифтихор" ва "Шердор" кейинги босқичда

Ўзбекистон Кубоги 1/32 финал: "Ифтихор" ва "Шердор" кейинги босқичда

  03.04.2018 08:59
  0
  423
Ўзбекистон Кубоги 1/32 финал:

Ўзбекистон Кубоги ушбу мавсумига старт берилди. Ушбу мавсумда Про-Лигада иштирокини бошлаган икки клуб – "Нурафшон" ҳамда "Ифтихор" клублари 1/32 финал доирасида ўзаро учрашувда майдонга тушишди. Дастлаб, мезбонлар учрашувнинг биринчи таймида ҳисобда олдинга чиқиб олишган бўлса ҳам, иккинчи таймда Ифтихор футболчилари кетма-кет учта тўп киритиб, якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу тариқа, Ифтихор 1/16 финалга йўлланма олди ва ушбу босқичда Фарғонанинг Ёзёвон клубига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон Кубоги
 1/32 финал
“Нурафшон” - “Ифтихор” – 1:3.
Ҳакамлар: О. Толибжонов, С. Еремеев, Н. Афиногенов, Д. Жалимов.
Назоратчи: А. Абдуллаев

Голлар: Ф. Шотурсунов (11) – О. Мухитдинов (54), А. Холматов (69,87)

***

Ўз майдонида Бухоронинг “Лабса” клубини қабул қилган “Шердор” жуда қийин кечган учрашувда ўз рақибини пенальтилар сериясида 7:6 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга йўлланма олди.

Учрашув жуда кескин ва қизиқарли тарзда кечди. Дастлабки дақиқадаёқ меҳмонлар “Шердор” дарвозасига белгиланган пенальтини голга айлантира олишмади. Аммо, орадан бироз ўтгач, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи таймнинг 79-дақиқасида мезбонлар рақиб дарвозасига гол киритиб, ҳисобни тенглаштиришди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб бошқа ўзгармади – 1:1.

Қўшиб берилган икки таймда ҳам ҳисоб ўзгармади ва жамоалар ғолиб номини пенальтилар сериясида аниқлашди. Жуда қизиқарли кечган пенальтилар сериясида эса, “Шердор” рақибига қараганда омадлироқ ҳаракат қилди ва 7:6 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўзбекистон Кубоги, 1/32 финал.

“Шердор” (Самарқанд) – “Лабса” (Бухоро) – 1:1 (қўш. вақт 0:0, пен.серияси – 7:6) – 314 томошабин

Ҳакамлар: Н. Қосимов (Қарши), Ш. Файзиев, Ш. Юлдашев, С. Ҳолиқов.

Назоратчи: Ш. Жумаев (Шаҳрисабз).

Голлар: С. Аҳмедов (79) – Ф. Муинов (4).

Амалга оширилмаган пенальти: Ф. Асадов (1, Шердор)

Огоҳлантиришлар: Н. Ҳасанов (44) – А. Маматов (41), С. Боймаматов (80)

“Шердор”: Шуҳрат Муродов, Фарзин Мухторов, Шербек Шукуров, Орзумурод Аҳмедов, Фурқат Раҳмонов, Мирмуҳсин Юсупов, Асомиддин Маматов, Беҳзод Рўзматов, Санжар Аҳмедов, Саддам Боймаматов, Нурбек Олмасов.

“Лабса”: Шаҳзод Шамсиддинов, Наримон Ҳасанов, Шаҳзод Ишматов, Саиджон Ашуров, Комил Самиев, Аҳаджон Қаҳҳоров, Феруз Муинов, Нозимжон Ашуров, Фирдавс Асадов, Санжар Ҳолиқов, Ойбек Бобоев.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz