Қайднома

Қидирув

Жанлуижи Буффон: «Умид қиламанки, омад биз томонда бўлади»

Жанлуижи Буффон: «Умид қиламанки, омад биз томонда бўлади»

  03.04.2018 13:31
  0
  431
Жанлуижи Буффон: «Умид қиламанки, омад биз томонда бўлади»

Туриннинг «Ювентус» клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон чемпионлар лигасида «Реал» тўсиғидан ўтиш учун нима қилиш кераклигини айтди.

«Қўлимиздан келганча ўйнашимиз керак. Бундан ортиқ эмас. Маълум вазиятларда омад керак бўлади. Ўйиндан кейин одамлар буни унутадилар, фақат натижа қолади.

Уч йил аввалги «Реал» билан ўйинимизни эслайман, уларнинг жарима тўпи рикошет бўлиб дарвозам тўсинига текканди. Бу ҳал қилувчи ва бурилиш ҳодисаси бўлди. Агар гол бўлганида «Реал» 2:1 ҳисобида олдинга чиққан бўлар эди. Аммо ўйин 2:1 ҳисобида бизнинг ғалабамиз билан тугади.

Одамлар буни эсдан чиқариб юборадилар. Мен навбатдаги босқичга чиқиш ва кичик хатолар сабабли мусобақадан чиқиб кетиш нима эканини биламан. Умид қиламанки, «Ювентус»га кичик вазиятларда омад кулиб боқади.

Янги учрашув бизга хурсандчилик олиб келмагани аниқ. «Реал» ҳам худди «Барселона», балки, «Сити», «Бавария» каби бизга дуч келишини истамаган жамоалардан бири. Биз ғалаба учун ўйнаймиз. Ўтган ўйинлардаги тажрибалар бизга асқотади, деб умид қиламан», - дейди Буффон.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz