Қайднома

Қидирув

Юрген Клоп: «Манчестер Сити»га қарши фақат ҳимояланиб бўлмайди»

Юрген Клоп: «Манчестер Сити»га қарши фақат ҳимояланиб бўлмайди»

  03.04.2018 15:45
  0
  417
Юрген Клоп: «Манчестер Сити»га қарши фақат ҳимояланиб бўлмайди»

Хабарингиз бор, «Ливерпуль» клуби ЕЧЛ 1/4 финал босқичида Англиянинг бошқа вакили «Манчестер Сити» билан тўқнаш келади.

«Қизиллар» бош мураббийи Юрген Клоппнинг сўзларига кўра, «шаҳарликлар»га қарши ўйинда, чуқур ҳимояга ётиш билан бирга ҳужумда ҳам хавфлироқ бўлиш керак бўлади.

«Агарда мен нейтрал мухлис бўлганимда, барча жуфтликлар орасида айнан бизнинг ўйинни танлаган бўлар эдим. Англия чемпионатидаги икки ўйинни томоша қилган одамлар ушбу қарама-қаршилик ҳам шиддатли бўлишини англаб турибди. Футбол ўзи шундай бўлиши керак.

Учрашувдаги асосий мақсад, катта эҳтимол билан натижа эмас, балки рақибдан кўпроқ тўғри қарорларни қабул қилиш бўлади. «Ман Сити» жамоасига қарши шунчаки ҳимояланиб, уларнинг гол урмаслигига умид қилиш камлик қилади. Улар ниҳоятда яхши жамоа.

Бизнинг ҳужумдаги ўйинимиз, бизнинг юқори прессинг рақибга муаммолар яратади. Агарда бу ишларнинг барчасини амалга оширсак, «Сити» қийинчиликларга дуч келади.

Ўйлайманки, ушбу ўйинни дунёдаги кўплаб мураббийлар кузатиб боришади. «Барселона» ва «Сити» каби топ жамоаларга қарши ўйинда ҳимояланиб, ҳужумда ҳам хавфли ўйнаш усулларини ўрганиб чиқишади. Бироқ бунинг барчаси иш беришига кафолат йўқ. Охир оқибат майдондаги йигитлар ҳаммасини ҳал қилади», - дейди Юрген УЕФА расмий сайтига.

«Ливерпуль»га қарши илк ўйин 4 апрельда бўлади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz