Қайднома

Қидирув

Лионель Месси: «ЖЧ-2018да фаворидлар кўп, осон ўйинлар бўлмайди»

Лионель Месси: «ЖЧ-2018да фаворидлар кўп, осон ўйинлар бўлмайди»

  03.04.2018 16:15
  0
  450
Лионель Месси: «ЖЧ-2018да фаворидлар кўп, осон ўйинлар бўлмайди»

«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2018 умидлари ва футболчилик фаолиятини ҳали якунламаслигини айтиб ўтди.

ЖЧ-2018 фаворитлари ҳақида

«Бразилия, Германия ёки Испания? Албатта ушбу жамоалар дунёнинг энг кучлилари, аммо мусобақада ғолиб бўлиши мумкин бўлган, кўплаб бошқа жамоалар бор.

Енгил ўйин бўлмайди. Ягона усул – ўйиндан ўйинга курашиб янада кучли бўлиш лозим бўлади.

Умид қиламанки, Бразилиядаги ЖЧ-2014 каби ёрқин хотиралар билан баҳра оламиз, аммо бу сафар финал бироз қувончли якун топишига ишонаман».

Аргентина – Испания финали ҳақида

«Ҳозироқ бунга рози бўлардим, чунки Аргентина финалда бўлади.

Ушбу ўйин мен учун ўзига хос аҳамият касб этади. Мен узоқ муддатдан буён Испанияда яшайман, бу ерда кўплаб дўстларим бор. Аргентина ғалаба қозонади деган умиддаман».

Яна неча йил футбол ўйнаш ҳақида

«Бу мен учун жуда ҳам қийин савол. Билмайман, аммо умид қиламанки яна бир неча йил футбол ўйнайман. Менда кундан кунга иштиёқ ва қизиқиш ортиб бормоқда. Футболда яна бир неча мақсадларим бор – бир неча жамоавий мақсадлар, совринлар, голлар.

Айни дамда ўзимни яхши ҳис этяпман. Фаолиятимни қачон якунлашимни билмайман. Бу ҳақида ўйлашга эрта, бироқ биламанки, бу кун албатта келади», - дейди Месси.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz