Қайднома

Қидирув

Кевин де Брюйне: «Чемпионликни қанча тез расмийлаштирсак, шунча яхши»

Кевин де Брюйне: «Чемпионликни қанча тез расмийлаштирсак, шунча яхши»

  04.04.2018 09:47
  0
  451
Кевин де Брюйне: «Чемпионликни қанча тез расмийлаштирсак, шунча яхши»

Англия премьер-лигасининг 33-тури доирасида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилади. Мазкур ўйиндаги ғалаба «шаҳарликлар»га муддатидан аввал чемпионликни тақдим этади. Кевин де Брюйне бу борада ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Юнайтед»га қарши ўйинда чемпионликни расмийлаштириш — биз учун муҳим аҳамиятга эга. «МЮ» қарши майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш мухлисларимиз учун ақлбовар қилмас иш бўларди. Бу икки жамоа орасидаги узоқ йиллик қарама-қаршилик эканлиги барча маълум. Шу боис, бу тарихий воқеага айланади.

Чемпионликни қанчалик тез расмийлаштирсак, шунча яхши бўлади. Шунда бор эътиборимизни бошқа ўйинларга қаратамиз. Бизни қийин тақвим кутиб турибди: «Ливерпуль», «МЮ» ва яна «Ливерпуль»га қарши ўйинлар, шундан сўнг «Тоттенхэм»га қарши баҳс олиб борамиз», – деди де Брюйне.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» 32та ўйиндан кейин 84 очко жамғарган. Иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Юнайтед» пешқадамдан 16 очко ортда қолмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz