Қайднома

Қидирув

"Металлург” ПФКда маънавият соати бўлиб ўтди

"Металлург” ПФКда маънавият соати бўлиб ўтди

  04.04.2018 10:53
  0
  385

Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзоалари душанба кунидан эътиборан Қибрай ўқув-машғулот масканида Суперлиганинг 5-туридан ўрин эгаллаган “Сўғдиёна” жамоасига қарши тайёргарликни бошлаб юборди. Ҳар куни икки маҳалдан назарий ва амалий машғулотлар олиб бориляпти. Футболчиларнинг кайфияти аъло, шу боисдан кейинги учрашувга ҳам тайёргарлик кўнгилдагидек ўтмоқда.

Жамоада жароҳат олган ўйинчилар бор. улар жамоа шифокорининг назорати остида индивидуал тарзда шуғулланишяпти. Умумий олганда эса мураббийлар штаби ўйинчиларнинг руҳий ва функционал тайёргарлигидан қониқиш ҳосил қилишяпти.

Кеча эрталаб жисмоний тайёргарликни тиклаш, тўп билан ишлаш машқларига эътибор қаратилди. Куннинг иккинчи ярмида Қибрай ЎММ маънавият хонасида Маърифат соати ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 март куни қабул қилинган "Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижроси бўйича “Металлург” жамоаси бош мураббийи Андрей Шипилов маърузаси тингланди.

Андрей Сергеевич ўз маърузасида мазкур қарорнинг мамлакатимизда миллионлар ўйини ривожи ҳамда оммавийлигини оширишдаги муҳим аҳамияти, футбол клублари, болалар футбол мактаблари, академиялар инфратузилмасини мустаҳкамлаш, уларга қўшимча қулайликлар яратиб бериш борасидаги ўрни, нуфузи ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Мамлакатимиз Президенти томонидан кўрсатилаётган рағбатга муносиб бўлиш, “Металлург” ПФК ҳам юрт футболи равнақида четда қолмасдан, ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши шартлиги, миллий чемпионатда ижобий иштироки орқали минглаб, миллионлаб мухлислар қалбини қувончга тўлдириш, халқаро майдонларга чиқиш йўлида ҳар бир мутахассис, мураббий ҳамда футболчида устувор мақсад бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Маърифат соатида иштирок этган жамоа мураббийлари Алишер Аҳмедов, Февзи Давлетовлар ҳам Ўзбекистонда спортга, хусусан, унинг энг оммавий тури – футболни ривожлантиришга Давлат, Ҳукумат миқёсида катта эътибор берилаётганлигини мамнуният билан қайд этишди. Бу каби эътибор, яратилаётган шарт-шароитларга яраша юқори натижалар сари дадил одимлаш, юрт шаънини ҳамиша муносиб ҳимоя этиш футболчиларнинг бош мақсади эканлигини доимо ёдда тутишларини айтиб ўтишди.

Якунда жамоа раҳбарияти, бу каби маърифат соатларини тез-тез ўтказиб турилишини таъкидлаб ўтди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz