Қайднома

Қидирув

«Челси»да «тозалов»

«Челси»да «тозалов»

  04.04.2018 11:55
  0
  573
«Челси»да «тозалов»

Мавсум якунлангач, 9 футболчининг «Челси»даги келажаги сўроқ остида турибди. Клубга яқин манбанинг маълум қилишича, «Челси» хўжайини Роман Абрамович вазиятни шахсан назорат қилмоқчи. Агар лондонликлар Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмасалар, ярим ҳимоячи Эден Азар ва дарвозабон Тибо Куртуа шартномаларини узайтирмайдилар. «Кўклар» мавсум якунига 6 тур қолганида 4-ўриндан 8 очко ортда қолмоқдалар. Куртуанинг шартномаси яна бир йил амалда бўлиши керак, Азарда эса - яна икки йил, аммо ёзда «Реал»дан таклиф тушиши мумкин. Бельгиялик футболчилардан ташқари, Франсеск Фабрегас, Педро, Давид Луиз, Гари Кейхилл ва Оливер Жиру каби футболчиларнинг клубдаги келажаги ҳам мавҳум бўлиб турибди. Ёзда уларнинг шартномаси бир йилга қисқаради. Клуб 30 ёшдан ошган футболчилар билан узоқ муддатли келишув тузмайди. Ижарадаги Миши Батшуайи («Боруссия» Д) ва Курт Зума («Сток Сити») каби футболчиларнинг тақдири клубда янги бош мураббий масаласи ҳал этилмагунча аниқ бўлмайди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz