Кубалик собиқ футболчи Эрик Эрнандес тўп билан жонглёрлик қилиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди: у тўпни ўтирган ҳолатда ерга туширмасдан бир соату 10 дақиқа давомида фақат оёқлари билан узлуксиз тепди. Ушбу рекорд натижа Гаванадаги «Ривьера» меҳмонхонасида қайд қилинган. Эрнандес ўз уринишини мураккаблаштириш мақсадида тўпиғига 1,36 кг.лик юк маҳкамлаб қўйди. Эрнандес уринишни 2018 йилги жаҳон чемпионати расмий тўпи билан бажарган. «Тўпни бир неча дақиқа тепганимдан кейин чап оёғим мушаклари тортишиб қолди. Бу менга режалаштирганимдек суръатда тўпни тепишга имкон бермади»,-деди 51 ёшли Эрнандес. Кубалик ўтирган ҳолатда аввалги рекордини 2017 йил июлида ўрнатган: ўшанда у 43 дақиқаю 5 сония давомида боши билан тўпнинг ерга тушишига йўл қўймаган. Эрнандеснинг 2та натижаси Гинесс рекордлар китобига киритилган: у бир дақиқа давомида боши билан тўпга 319 марта ва 1 соату 28 дақиқа давомида тиззалари билан зарба берган. Спортчи ҳисобида бошқа антиқа натижалар ҳам бор. У тўпни тепган ҳолда 100 метрлик масофани 17,83 сонияда ва марафон масофасини 7 соату 17 дақиқада босиб ўтган. У шунингдек, тўпни танасининг барча қисми билан ўйнатган ҳолда 19 соату 10 дақиқа давомида ерга туширмаган.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20