Қайднома

Қидирув

Зинедин Зидан: «Ювентус» менинг юрагимдан ўрин олган клуб»

Зинедин Зидан: «Ювентус» менинг юрагимдан ўрин олган клуб»

  04.04.2018 21:33
  0
  507
Зинедин Зидан: «Ювентус» менинг юрагимдан ўрин олган клуб»

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги «Ювентус»га қарши илк ўйин ҳақида гапириб ўтди.

«Ювентус» майдонида 3 та гол уриш оддий иш эмас. Биз ажойиб ўйин кўрсатдик, аммо «Юве» ҳам бўш келмади, улар бизга босим ўтказиб имкониятлар яратди. Бироқ биз вазиятлардан унумли фойдаландик.

Табийки, «Ювентус» бугунги ўйин натижасидан норози, аммо бу клуб доим менинг юрагимдан ўрин олган.

Криштиануга келадиган бўлсак, у ҳаммага ўхшамайди. У чемпионлар лигасида нимадир мисли кўрилмаган ишни амалга ошириш учун тайёр туради.

Унинг устидан ошириб тепган зарба ажойиб бўлди, бироқ бундан аввалроқ икки маротаба оддий вазиятлардан фойдаланмади. Бу футбол.

Кимнинг голи яхши, ЕЧЛ финалида менинг голим ёки Роналдунинг бугунги зарбаси? Меники. Гап сўз бўлиши ҳам мумкин эмас», - дейди Зидан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz