Қайднома

Қидирув

Эусебио ди Франческо: «Яримфиналга чиқишни орзу қилаверамиз»

Эусебио ди Франческо: «Яримфиналга чиқишни орзу қилаверамиз»

  05.04.2018 10:57
  0
  511
Эусебио ди Франческо: «Яримфиналга чиқишни орзу қилаверамиз»

Римнинг «Рома» клуби бош мураббийи Эусебио ди Франческо ЕЧЛ 1/4 финали доирасидаги «Барселона»дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бизнинг кейинги босқичга чиқишимиз ҳақида ўйлаш қийин, аммо ҳакамлар «Барселона»га ёрдам бермаслар яхши бўларди. Рақиб учун жуда қулай қарорлар чиқаришди.

Натижа «Барселона» учун жуда яхши аммо биз таслим бўлмаймиз ва яримфиналга чиқишни орзу қилаверамиз.

Де Росси хато қилди, бунақаси бўлиб туради. Маноласда ҳам рикошет бўлган вазиятда омади келмади. Албатта ўйинимизда камчиликлар бор, аммо «Барселона» шундоқ ҳам кучли жамоа, уларга ҳакамлар ёрдам бериши шарт эмас.

Ҳисоб адолатсиз. «Барселона» йирик ғалабага эришди, аммо биз кўрган ўйин учун жуда катта ҳисоб. Биз хато қилдик, аммо ҳохиш-истак кўрсатдик. Натижада, хатоларимиз ўзимизни жазолади», - дейди ди Франческо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz