Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Нефтчи»ўз майдонида навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди

Суперлига: «Нефтчи»ўз майдонида навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди

  05.04.2018 20:04
  0
  495
Суперлига: «Нефтчи»ўз майдонида навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди

Суперлига 5-турини очиб берган баҳс ўз поёнига етди. Фарғонада бўлиб ўтган учрашувда «Нефтчи» «Олмалиқ»ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувнинг охирги дақиқаларини ҳисобга олмаганда деярли тенгма-тенг кураш остида ўтди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаганди.

Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Лутфулла Тўраев меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада Вадим Чемиртан «Нефтчи» дарвозасига иккинчи голни йўллади.

Шундан кейин бор эътиборини ҳужумга қаратган мезбонлар кетма-кет вазиятлардан сўнг ваниҳоят битта жавоб голини киритишди. 79-дақиқа, Жалил Кимсанов, 1:2.

Бу гол мезбонларнинг иштиёқини ошириб юборди ва «Нефтчи» рақиб дарвозаси олдида ҳужумларни янада оширди бунинг натижасида «Олмалиқ» қарши ҳужумга қочиб кетди ва дарвозабон иложсизликдан Вадим Чемиртанни йиқитишга мажбур бўлди.

11 метрли нуқтага яқинлашган Йован Жокич зарбада адашмади, 1:3.

Шу тариқа Фарғона жамоаси навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб, аутсайдерлар қаторидаги жойини сақлаб қоладиган бўлди.

СУПЕРЛИГА. 5-ТУР

«НЕФТЧИ» – АГМК 1:3 (0:0)

5 апрель 2018. Фарғона. "Истиқлол" стадиони.

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Д.Каримов (Тошкент).

Голлар: Жалил Кимсанов (79) – Лутфулла Тўраев (49), Вадим Чемиртан (63), Йован Жокич (90+2-пен).

Нефтчи: Виталий Мирний, Шукурали Пўлатов, Жалил Кимсанов, Абдул Азиз Юсупов (Аббосбек Махсталиев, 61), Анвар Бердиев (Отабек Аҳмаджонов, 82), Ҳусниддин Ғофуров, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Даврон Маматов (Авазбек Ўлмасалиев, 60), Аваз Агалиев, Достон Турсунов.

АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Хуршидбек Мухторов, Музаффар Музаффаров (Дилшод Жўраев, 83), Зафар Полвонов (Вадим Чемиртан, 30), Шохназар Норбеков (Абдумалик Абдуллаев, 85), Лутфулла Тўраев, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов.

Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Ғофуров (33) – Владислав Касминин (38), Вадим Чемиртан (59).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz