Қайднома

Қидирув

«Барселона» раҳбарияти Гомеш ва Видалнинг келажагига ишонишмаяпти

«Барселона» раҳбарияти Гомеш ва Видалнинг келажагига ишонишмаяпти

  06.04.2018 12:57
  0
  442
«Барселона» раҳбарияти Гомеш ва Видалнинг келажагига ишонишмаяпти

Mundo Deportivo нашри хабарларига кўра, «Барселона» соҳиблари таркибда бир-неча ўзгартиришни амалга оширмоқчи.

Манбанинг қўшимча қилишича, каталонияликлар Андре Гомеш ва Алейш Видалнинг жамоадаги истиқболига ишонишмаяпти.

Жамоа яқин вақтлар ичида «Гремио»дан Артурни сотиб олади. Шунингдек, Денис Суареснинг жамоадаги тақдири ҳам сўроқ остида қолмоқда. Пако Алькасер ҳам жамоани тарк этиш эҳтимоли йўқ эмас.

Агар Самюэль Умтити ҳам жамоадан кетадиган бўлса, «Барса» Маттейс де Лигтни («Аякс») сотиб олади. Йерри Мина эса ижара асосида бошқа жамоа сафига қўлиши кутилмоқда.

Хабар қилинишича, «Барселона»нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади «Атлетико» етакчиси Антуан Гризманн бўлади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz