Қайднома

Қидирув

«Қизилқум» - «Бунёдкор»: мураббийлар ўйин ҳақида қандай фикрда?

«Қизилқум» - «Бунёдкор»: мураббийлар ўйин ҳақида қандай фикрда?

  06.04.2018 09:19
  0
  416
«Қизилқум» - «Бунёдкор»: мураббийлар ўйин ҳақида қандай фикрда?

Суперлига 5-тури доирасидаги «Қизилқум» - «Бунёдкор» баҳсидан (0:1) сўнг ҳар иккала жамоа устозлари ва «қалдирғочлар» етакчиси ҳамда мазкур ўйин тақдирини ҳал қилган гол муаллифи Жавлон Иброҳимов ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Миржалол Қосимов: «Баҳс охирларида ўз ўйинимизни топдик ва ғалабага эришдик»

“Қизилқум” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

- “Қизилқум”га қарши қийин учрашувни ўтказдик. Рақиб жамоа таркиби тажрибали футболчилардан ташкил топган. Мезбонлар қарши ҳужумларда фаол ўйин кўрсатишиб, бизга етарли муаммолар туғдиришди.

Айниқса, биринчи бўлим сўнггида Дониёр Усмоновнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Билмадим, ўша вазият гол бўлганида қолган дақиқалар қандай тус оларди...

Фикримча, 60-дақиқалардан кейин ўз ўйинимизни топдик ва учрашув боришини назорат қилдик. Ўйинимизни ижобий томонга ўзгартиришимиз натижасида, гол уришга ҳам эришдик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Умуман олганда, учрашув дурангга мос эди. Бироқ ўйин охирларидаги ҳаракатларимиз ғалабамиз омили бўлди. “Қизилқум”га қарши ўйин энди тарихда қолди.

Бу баҳсни унутиб, кейинги учрашувлар ҳақида бош қотиришимиз керак, - дейди “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов.

Жовлон Иброҳимов: «Жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман»

“Қизилқум” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

- Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Жуда қийин ўйин бўлди. Бу каби учрашувлар тақдирини биргина гол ҳал этади.

Гол уриб, жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман, - дейди “Бунёдкор” сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Жовлон Иброҳимов.

Ҳамиджон Актамов: «Бунёдкор»га омад кулиб боқди»

“Қизилқум” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида навоийликлар вакиллари иштирок этишди.

-Қизиқарли ва шиддатли учрашув гувоҳи бўлдик. Ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба илинжида тўп тепди. Бугун ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизга хурсандчилик улашмоқчи эдик.

Афсуски, буни уддалай олмадик. Умуман олганда, баҳс тенг курашлар остида ўтди ва унда камида бир очко олишимиз лозим эди. Бироқ ўйин охирларида ўтказиб юборилган гол қимматга тушди.

Омад рақиб томонида бўлди. Умуман яратилган вазиятлардан фойдаланганимизда, ғалабага эришишмиз ҳам мумкин эди.

Охирги учрашувларимизда етакчиларимиз жароҳат олишмоқда. Аввалги турда Саноев шикастланганди. Бугун эса Григалашвили баҳсни якунлай олмади. Кетма-кет иккинчи ўйиндирки, етакчимиз ва сардоримиз Эркин Бойдуллаев хизматидан фойдалана олмаяпмиз.

Ўйлайманки, олдинди турган учрашувларда керакли натижаларни қўлга кирита оламиз, - дейди “Қизилқум” устози Ҳамиджон Актамов.

Миржалол Қосимов («Қизилқум» футболчиси):

- Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Афсуски, рақибга имкониятни бой бериб қўйдик. Умуман олганда, “Бунёдкор” тажрибали жамоа. Бежизга улар мусобақа жадвалида пешқадамлик қилишмаяпти.

Лекин, мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмагандик, - дейди “Қизилқум” сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Миржалол Қосимов.


Манба: www.fcbunyodkor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz