Қайднома

Қидирув

Женаро Гаттузо «Милан» билан шартномасини узайтирди

Женаро Гаттузо «Милан» билан шартномасини узайтирди

  06.04.2018 10:53
  0
  375
Женаро Гаттузо «Милан» билан шартномасини узайтирди

«Милан» клуби бош мураббий Женнаро Гаттузо билан шартномани узайтирганини эълон қилди. Янги келишувга кўра шартнома 2021 йилнинг 30 июньига қадар амал қилади, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Аввалги тарқалган маълумотларга кўра, Гаттузо янги шартномага кўра йилига 2 миллион евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Женнаро «Милан» клубини 2017 йилнинг ноябрь ойида қабул қилиб олган. Ундан олдин жамоани Винченцо Монтелла бошқарган эди. Гаттузо қўл остида жамоа 25 та ўйинда 13 та ғалаба ва 6 та дурранг натижа қайд этди. Айни дамда «Милан» Италия чемпионатида 6-поғонани эгаллаб турибди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz