Қайднома

Қидирув

Арсен Венгер: «ЦСКАга қарши ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ»

Арсен Венгер: «ЦСКАга қарши ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ»

  06.04.2018 14:13
  0
  395
Арсен Венгер: «ЦСКАга қарши ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ»

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер Европа лигаси 1/4 финали доирасидаги ЦСКА жамоасига қарши (4:1) ўйин ҳақида гапириб ўтди.

«ЦСКА жуда ҳам яхши ҳужумга чиқди, тўпни йўқотишимиз билан олдинга интилди. Улар бизнинг ҳужумга ўтимишимизда хатолардан фойдаланди.

Биринчи бўлим ёрқин бўлди, катта тезликлар, аммо биз учун ёқимли бўлмади. ЦСКА – жуда ҳам техник жамоа.

Биз бир неча чиройли голлар урдик. Танаффусдан кейин 4:1 ҳисобини сақлаб, бошқа тўп ўтказиб юбормасликни мақсад қилган эдик. Биринчисини амалга оширдик, бироқ бошқа тўп ҳам кирита олмадик.

Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Жавоб ўйинига тўғри тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш лозим.

ЦСКАга киритилган жавоб голимизда омад кулиб боқди, бунақасини истамаган эдик. Мен бу вазиятда қандай йўл тутишимизни кўрмоқчиман. «Милан» билан ҳам, бугун ҳам ноқулай вазиятда қолиб, ундан чиқиб кетдик.

ЦСКА – юқори техникага эга жамоа. Улар тезкор равишда ҳужумга чиқди ва бизга муаммолар туғдирди. Айниқса биринчи бўлимда.

Улар жуда тезкор, тўп билан яхши муомулада бўлади ва жуда ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилади. Биз АПЛда бунга кўникмаганмиз – жамоалар бу ерга келади ва ҳимояда тўп суради. ЦСКА эса таваккал қилди ва бу ҳолат бизга ноқулайликлар туғдирди», - дейди Венгер.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz