Қайднома

Қидирув

«Тоттенхэм»да ички норозилик келиб чиқмоқмоқда

«Тоттенхэм»да ички норозилик келиб чиқмоқмоқда

  06.04.2018 15:13
  0
  723
«Тоттенхэм»да ички норозилик келиб чиқмоқмоқда

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби футболчилари жамоа президенти Дэниел Левининг юқори маошидан норози бўлишмоқда. The Times нашри хабарига кўра, у йилига 6 миллион фунт (6,9 миллион евро) маблағ олади.

Баъзи бир футболчилар кўпроқ маош олиш истагида, яқин орада шартномаси якунига етадиган ўйинчилар эса янги келишув имзолашдан бош тортмоқда. Футболчиларнинг агентлари яқин кунларда янги шартнома борасида музокаралар олиб боради ва унда Левининг маошидан ўрнак олишади.

Таъкидланишича, «Тоттенхэм» клуби президенти  жамоанинг энг яхши тўпурари Харри Кейндан ҳам кўп ойлик олади. Леви Англия премьер-лигаси президентлари орасида ҳам энг катта фойда олувчиси ҳисобланиб, энг яқин ҳамкасбларидан деярли икки баробар ортда қолдиради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz