Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Металлурт» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни таслим этди

Суперлига: «Металлурт» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни таслим этди

  06.04.2018 22:16
  0
  431
Суперлига: «Металлурт» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни таслим этди

Суперлига 5-тури доирасидаги «Металлурт» ҳамда «Сўғдиёна» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Чемпионатда мағлубиятсиз одимлаётган бекободликлар бу ўйинда ҳам ўз одатларига содиқ қолган ҳолда рақибдан устун келишди.

Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолганди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Шаҳзоб Шайманов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас Ислом Исоқжонов «Сўғдиёна» дарвозасига иккинчи голни йўллади. 2:0 ҳисоби учрашув охиригача сақланиб қолди.

80-дақиқада меҳмонлар вакили Руслан Мелзиддинов қизил карточка туфайли ўйинни эрта якунлаганини ҳам таъкидлаб ўтишимиз жоиз.

СУПЕРЛИГА. 5-ТУР

«МЕТАЛЛУРГ» – «СЎҒДИЁНА» - 2:0 (0:0)

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), С.Абдураҳмонов (Тошкент).

Голлар: Шаҳзод Шайманов (55), Исломбек Исоқжонов (60).

Металлург: Зафар Сафоев, Аббосжон Отахонов, Шаҳзод Шайманов, Забиҳилло Ўринбоев, Исломбек Исоқжонов (Павел Пуришкин, 83), Жасур Ҳасанов, Шерзод Файзиев, Акбаржон Исматуллаев (Муҳаммад Исаев, 63), Аброр Ҳусинов, Зафар Тўраев (Сухроб Нуруллаев, 59), Павел Смоляченко.

Сўғдиёна: Дилшод Ҳамроев, Элёр Орифов (Тоҳир Шамситдинов, 16), Фарҳод Мираҳматов, Дониёр Одилов, Сардор Азимов, Шоҳруз Норхонов, Алишер Зиёвуддинов (Иззатилла Абдуллаев, 58), Акмал Холмуродов, Жаҳонгир Абдумўминов, Руслан Мелзиддинов, Нурилло Тўхтасинов (Сардор Қулматов, 84).

Огоҳлантиришлар: Зафар Сафоев (45+3), Аббос Отахонов (53), Павел Смоляченко (77) – Руслан Мелзиддинов (45+3), Жаҳонгир Абдумўминов (45+3), Дониёр Одилов (53), Фарҳод Мираҳматов (89).

Четлатиш: Руслан Мелзиддинов (80, С.).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz