Қайднома

Қидирув

“Андижон” ўсмирлари “Наврўз Кубоги” ғолиби

“Андижон” ўсмирлари “Наврўз Кубоги” ғолиби

  07.04.2018 08:31
  0
  402
“Андижон” ўсмирлари “Наврўз Кубоги” ғолиби

Аввал хабар берганимиздек,  Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг сунъий қопламали майдонида ЎФА тақвим режасида белгиланган “Наврўз Кубоги”нинг 2004 йилда туғилган ўсмирлари ўртасидаги мусобақаси якунига етди.

15 та жамоа тўрт гуруҳда кураш олиб боргани, чорак ва ярим финал баҳсларидан кейин 3-ўрин учун “Навоий” ва “Андижон”,  1-ўрин учун эса  “Ифтихор” ва “Янгиер” ёш футболчилари майдонга тушишларини ёзгандик. Бироқ мусобақа тақвимида ўзгариш юз берди.  Ярим финалда ғалаба қозонган “Ифтихор” жамоаси таркибида рўйхатдан ўтмаган футболчи майдонга тушгани ва бу билан жамоа Регламент тартиб-интизом кодексининг 5.11 моддасини бузганлиги учун турнир ташкилотчилари ушбу жамоанинг ярим финалдаги ўйин натижасини бекор қилди.  Унга кўра, ярим финалда мағлуб бўлган “Андижон” жамоасига техник ғалаба ва финал йўлланмаси берилди, “Ифтихор” эса чорак финал натижаси билан кифояланадиган бўлди. Шу тариқа мусобақанинг ҳал қилувчи финалида Андижон ва Янгиер  ихтисослашган футбол мактабларининг ёш футболчилари ўзаро куч синашадиган бўлди. Қизиқарли кечган ўйинда андижонликлар йирик ҳисобда зафар қучишди ва “Наврўз Кубоги” ғолиби бўлишди.

Кичик олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланган “Андижон”, “Янгиер” ва “Навоий” жамоаларига дипломлар ва Кубоклар топширилди.

 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz