Қайднома

Қидирув

Месси «Леганес»га қарши ўйнайдими? Вальверде жавоб берди

Месси «Леганес»га қарши ўйнайдими? Вальверде жавоб берди

  07.04.2018 14:35
  0
  512
Месси «Леганес»га қарши ўйнайдими? Вальверде жавоб берди

Каталониянинг «Барселона» клуби устози Эрнесто Вальверде жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг Ла лига 31-тури доирасидаги «Леганес»га қарши ўйинга тайёрлиги ҳақида фикр билдирди.

«Машғулотлардан сўнг Месси ўзини қандай ҳис қилишига қараймиз. «Рома» билан ўйиндан сўнг бир нечта ўйинчиларимиз ўзларини ёмон ҳис қилишган эди.

Мессига дам бериш керак бўладими ё йўқми, кўрамиз», - дейди Вальверде.

Маълумот учун, учрашув бугун Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.

Месси бир қанча вақтдан буён сон мушакларида муаммо сезмоқда. Ўтган турда «Севилья»га қарши ўйинни захира ўриндиғида бошлади.

Сўнг майдонга тушиб 0:2 ҳисобини 2:2 қилишга эришган эди. ЕЧЛ чорак финалида «Рома» билан ўйинни тўлиқ ўтказди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz