Қайднома

Қидирув

Пеп Гвардиола: «Райоланинг мижозлари мендан яхшироқ инсон қўлида ўйнаши керак»

Пеп Гвардиола: «Райоланинг мижозлари мендан яхшироқ инсон қўлида ўйнаши керак»

  07.04.2018 17:43
  0
  459
Пеп Гвардиола: «Райоланинг мижозлари мендан яхшироқ инсон қўлида ўйнаши керак»

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола футбол агенти Мино Райоланинг гапларига жавоб қайтарди. Аввалроқ, агент мутахассисни кўппак деб атаганди.

«Райола туфайли одамлар мени сирларимни билиб олишди. Энди ҳамма мени ёмон одам ва қўрқоқлигимни билади. Аммо нима сабабдан бунчалик ёмон йигит эканимни билмайман. Мен ҳеч қачон у билан сухбатлашмаганман. Балки, Ибраҳимович мен ҳақимда унга гапириб бергандир.

Икки ой олдин Райола менга Мхитарян ва Погбани сотиб олишни таклиф қилди. Нимага? Нима сабабдан бу таклиф билан чиқди? Погба ва Мхитарянни «Манчестер Сити»да ўйнашини хоҳладими? Райола ўз мижозларини ҳимоя қилиши керак ва мен каби кўппакка уларни топшириб қўймаслиги лозим. Ит билан солиштириш яхши эмас, бу нотўғри. У итларни ҳурмат қилиши лозим.

Менинг жавобим? Мен «йўқ» деб жавоб бердим. Бизда Погбани сотиб олишга етадиган пул йўқ, у жуда қиммат ўйинчи.

Мен ҳайрон қолдим, ахир у мени ит деб атади. Райоланинг футболчилари мендан яхшироқ инсонлар қўл остида ўйнаши керак. Аммо шу билан бир қаторда, кучли мураббий эканимни ҳам айтибди. Раҳмат», – дейди Гвардиола.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz