Қайднома

Қидирув

Луис Фелипе Сколари АПЛда иш бошлаши мумкин

Луис Фелипе Сколари АПЛда иш бошлаши мумкин

  07.04.2018 20:56
  0
  474
Луис Фелипе Сколари АПЛда иш бошлаши мумкин

Бразилия терма жамоаси, «Челси» ва Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби собиқ бош мураббийи Луис Фелипе Сколари «Вест Бромвич» жамоасини бошқариши мумкинлигини айтиб ўтди. «Вест Бромвич» куни кеча Алан Пардью билан хайрлашди ва клуб янги бош мураббий изламоқда.

56 ёшли Сколари Чемпионшипда ҳам ишлашга тайёрлигини билдирди, чунки «Вест Бромвич» ҳозирда АПЛ сўнгги поғонасида бормоқда ва элитани тарк этишга биринчи даъвогар.

«Менга премьер-лига жуда ёқади, доим кузатиб бораман. Балким янаги йил ўша ерда ишларман. Узур сўрайман, премьер-лигада эмас, иккинчи дивизионда. Менда ҳозир таклиф бор ва улар нима истаётганини англамоқчиман. Аллақачон оиламга айтиб қўйдим: Уч ой Бразилияда – январь, февраль, март апрельда эса яна чет элга кетишим мумкин.

Англиянинг иккинчи дивизион вакилидан жиддий таклиф бор. Ҳозир улар АПЛда, аммо мен ўйлайманки улар чиқиб кетади. Агар уларнинг лойиҳаси икки йилга мўлжалланган бўлса. Балким розилик берарман», - дейди Сколари.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz