Қайднома

Қидирув

Суперлига клублари директорлари «Эвертон» академиясида иш ўрганишди

Суперлига клублари директорлари «Эвертон» академиясида иш ўрганишди

  07.04.2018 16:49
  0
  410
Суперлига клублари директорлари «Эвертон» академиясида иш ўрганишди

Аввал хабар берилганидек, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Англияга ташрифи чоғида Англия Футбол Ассоциацияси раҳбарияти билан учрашиб, келгусида икки Ассоциация ўртасида ҳамкорлик қилиш ва ўзаро тажриба алмашиш борасида суҳбатлашган ва бу борада икки томонлама келишувга эришилган эди.

Ана шу келишувга кўра Ўзбекистон Суперлигаси клублари директорлари малака ошириш учун Англия Премьер-Лигаси вакили “Эвертон” клуби академиясига ташриф буюришди.

Ушбу ташриф давомида Суперлига клублари директорлари клуб инфратузилмаси, менежменти, академияси фаолияти, маркетинг, клуб тизими ва скаутинг каби масалаларда иш ўрганишди.

Таъкидлаш лозим, клуб директорларини “Эвертон” клуби директори Стив Уолш кутиб олди ва меҳмонларга ташриф давомида малака оширишлари учун шароит яратиб берди. Шунингдек, директорларга бир қанча вақт давомида Англиянинг “Лестер” клубига мураббийлик қилган Крейг Шекспир клуб қандай тарзда машғулот олиб бориши, машғулотлар жараёни ҳақида сўзлади. Ташриф давомида, клуб инфратузилмаси, академияси фаолияти ҳам ўрганилди.

Суперлига клублари директорлари, шунингдек, клуб машғулотлар майдонига ташрифи чоғида, клуб футболчилари билан кўришиб, уларнинг машғулотлар жараёнини кузатиб боришди. Машғулотлар пайтида “Эвертон” клуби футболчилари, Фил Ягиелка, Том Дэвис, Тео Уоллкот ҳамда Ллейтон Бэйнс каби футболчилар ўзбекистонлик меҳмонлар билан машғулотлар жараёни борасида суҳбатлашишди. Таъкидлаш лозим, Суперлига клублари директорлари учун ушбу учрашув юқори савияда ташкил этилди ва икки томон келгусида ҳам бу каби учрашувларни ташкил этиш бўйича ўзаро келишувга эришди. Маълумот учун, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Англия Футбол Ассоциациясининг ўзаро ҳамкорлик келишувига кўра бу каби учрашувлар ҳамда семинарлар Англиянинг бошқа клублари билан ҳам ўтказилиши режалаштирилган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz