Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Қўқон-1912» сафарда «Локомотив»дан очко олди

Суперлига: «Қўқон-1912» сафарда «Локомотив»дан очко олди

  07.04.2018 20:19
  0
  543
Суперлига: «Қўқон-1912» сафарда «Локомотив»дан очко олди

Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган «Локомотив» – «Қўқон-1912» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Кескин курашларга бой бўлган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувнинг 8–дақиқасида Жавоҳир Сиддиқов мезбонлар жарима майдонига ёриб кирди, бироқ Кахи Махарадзе уни тўхтатиб қолди ва бу вазиятда пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасини Мурод Холмуҳамедов аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

17-дақиқада мезбонлар стандарт вазиятдан унумли фойдаландилар: жарима майдонига узатиб берилган тўпни Марат Бикмаев рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва мувозанатни тиклашга эришди.

Иккинчи бўлимда мезбонларда бир қатор қулай имкониятлар юзага келди, бироқ қўқонликларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш уларга насиб этмади.

Ўйин тугашига яқин Нивалдо меҳмонлар ўйинчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилганлиги учун қизил карточкага лойиқ кўрилди ва ҳиссиётларини жиловлай олмаган бразилиялик футболчи рақиб дарвозабонига боши билан зарба берди.

Бундан ташқари ўйинда яна бир қатор баҳсли ҳолатлар юз берди.

СУПЕРЛИГА. 6-ТУР

«ЛОКОМОТИВ» – «ҚЎҚОН-1912» 1:1 (1:1)

Голлар: МаратБикмаев (17) – Мурод Холмуҳаммедов (8-пен.).

Локомотив: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Нивалдо, Садриддин Абдуллаев (Сардор Рашидов, 32) (Ҳусниддин Ғофуров, 85), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Игорь Йелич.

Қўқон-1912: Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов, Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов (Суҳроб Бердиев, 55), Қувондиқ Рўзиев, Баҳодир Пардаев (Носирбек Отақўзиев, 66), Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Дарко Гожкович, Марко Милич, Муҳаммаданас Ҳасанов (Милан Спремо, 60).

Огоҳлантиришлар: Рўзиев (16), Милич (25), Ҳасанов (35), Отақўзиев (66) – Зотеев (35).

Четлатиш: Нивалдо (89).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz