Қайднома

Қидирув

«Бавария» Бундеслига олтин медаллари тақдирини муддатидан аввал ҳал қилди

«Бавария» Бундеслига олтин медаллари тақдирини муддатидан аввал ҳал қилди

  08.04.2018 00:21
  0
  434
«Бавария» Бундеслига олтин медаллари тақдирини муддатидан аввал ҳал қилди

Германия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган “Аугсбург” – “Бавария” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:4 ҳисоби қайд этилиб, мюнхенликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб Зюленинг автоголи мезбон жамоани ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлсада, кейинчалик Толиссо, Хамес, Роббен ҳамда Вагнерларнинг голлари якунда меҳмонларга йирик ҳисобдаги ғалабани қайд этди.

Шу тариқа, “Бавария“ 29 турдан сўнг 69 очко жамғариб, чемпионат якунлашидан беш тур илгари иккинчи ўринда бораётган яқин таъқибчиси “Шальке“ни 17 очкога ортда қолдирмоқда.

Шу сабабли, Хайнкесс шогирдлари қаторасига олтинчи ҳамда тарихда 28-бор Германия чемпионлигини тантана қилдилар.

Ушбу муваффақият билан барча “Бавария“ мухлисларини чин қалбдан табриклаймиз!

ГЕРМАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 29-ТУР

АУГСБУРГ – БАВАРИЯ 1:4 (1:2)

Голлар: 1:0 – 18, автогол Зюле, 1:1 – 32 Толиссо, 1:2 – 38 Хамес, 1:3 – 62 Роббен, 1:4 – 87 Вагнер.

Аугсбург: Хитц, Хинтереггер, Гауэлеу, Макс, Грегорич (Моравек, 80), Гу Чжа Чхоль, Каюби, Хедира, Кордова (Рихтер, 63), Байер (Янкер, 89), Шмид.

Бавария: Ульрайх, Зюле, Боатенг, Рафинья, Бернат (Рибери, 82), Толиссо, Киммих, Хамес (Мартинес, 64), Руди, Роббен (Мюллер, 83), Вагнер.

Огоҳлантиришлар: Грегорич (20), Боатенг (20), Хедира (43), Байер (45).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz