Қайднома

Қидирув

Стив Макларен: «де Брёйне Погбадан кучлироқ ўйинчи»

Стив Макларен: «де Брёйне Погбадан кучлироқ ўйинчи»

  08.04.2018 15:38
  0
  434
Стив Макларен: «де Брёйне Погбадан кучлироқ ўйинчи»

Англия термасининг собиқ бош мураббийи Стив Макларен «МЮ» яримҳимоячиси Поль Погба билан «МанСити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйнени таққослади.

«Манчестер Юнайтед»га келганидан сўнг Погба ўсмади, у барқарор эмас. Аммо ишонаманки, Моуриньо буни тўғирлайди. Энг яхши ўйинчилар билан ишлашда сабрли бўлишингиз керак. Жозе Погбани интизомга ўргатиши керак. Де Брюйнеда Погбага етишмаётган сифатлар бор.

«Манчестер Юнайтед» ва Алекс Фергюсондан кетиш Погбанинг фойдасига ишламади. Қайтиш уни яхшироқ қилиши керак эди. Гап ёшда эмас, тажрибада.

Де Брюйне — етук ўйинчи, аммо ҳали ёш. Погбанинг ўйинимда ана шу етуклик йўқ. Моуриньо буни тўғирлашга ҳаракат қиляпти. У Погбани интизомга ва меҳнатга ўргатади.

Де Брюйне - аъло футболчи. У жамоа учун ўйнайди, оғир меҳнат қилади, майдонда курашади, дуэлларда ғолиб чиқади, вазиятлар яратади ва голлар уради», - дейди Макларен.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz