Миср терма жамоаси мухлиси Муҳаммад Нофаль 28 йил деганда илк бор мундиалга чиққан мамлакатини қўллаб-қувватлаш мақсадида Россияга йўл олди. Фақат у бошқалардан фарқли равишда Қоҳирадан Москвага қараб велосипедда йўлга тушди.
— Бу ғоя Миср терма жамоаси 28 йил деганда илк бор жаҳон чемпионатига чиққанидан сўнг келди. Бу янги тажриба орттиришга туртки бўлади, — деб Нофалнинг сўзларини келтирмоқда РИА "Новости".
Фото: AP Фото: APМисрликнинг баҳолашича, Москвагача 65 кун кетади. Нофаль саёҳати давомида бўладиган мамлакатлар учун аллақачон визалар олиб қўйган. Шунингдек, унда Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати мухлисларига бериладиган махсус паспорт ҳам бор. Мисрлик саёҳатчи йигитнинг таъкидлашича, у йўлда унча кўп харажат қилмайди, чунки кўп давлатлар уни “меҳмон қилишади”.
Фото: APМаълумот ўрнида Миср терма жамоаси гуруҳ босқичида мезбонлар билан баҳс олиб боришларига тўғри келади. Улар ўртасидаги учрашув 19 июнь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.
Манба: kun.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20