Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Реал» ҳамда «Атлетико» ўртасидаги дербида ғолиб номи аниқланмади

Ла-лига: «Реал» ҳамда «Атлетико» ўртасидаги дербида ғолиб номи аниқланмади

  08.04.2018 21:18
  0
  435
Ла-лига: «Реал» ҳамда «Атлетико» ўртасидаги дербида ғолиб номи аниқланмади

Испания чемпионати 31-туридан ўрин олган «Реал» ва «Атлетико» клублари ўртасидаги Мадрид дербиси ўз якунига етди. «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Биринчи бўлим асосан мезбонларнинг устунлигида ўтди, «Реал» вакиллари камида 4-5та жуда қулай имкониятлардан фойдалана олмадилар.

Учрашувнинг 53-дақиқасида Гарет Бэйл чап қанотдан тўпни жарима майдонига ташлаб берди, у ерда пайдо бўлган Криштиану Роналду Облак дарвозасини ишғол қилди. Орадан кўп вақт ўтмай Антуан Гризманн мувозанатни тиклашга эришди.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 31-ТУР

РЕАЛ МАДРИД – АТЛЕТИКО 1:1 (0:0)

Голлар: 1:0 – 53 Роналду, 1:1 – 57 Гризманн.

Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Ковачич (Модрич, 72), Кроос, Асенсио (Иско, 72), Васкес, Бэйл, Роналду (Бензема, 64).

Атлетико: Облак, Савич, Люка Эрнандес, Хуанфран, Годин, Витоло (Корреа, 61), Парти (Гамейро, 82), Сауль, Коке, Гризманн, Диего Коста (Габи, 71).

Огоҳлантиришлар: Кроос (14), Витоло (17), Парти (34).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz