Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Челси» яна очко йўқотди

АПЛ: «Челси» яна очко йўқотди

  08.04.2018 22:36
  0
  499
АПЛ: «Челси» яна очко йўқотди

Англия чемпионати 33-тур доирасида Лондоннинг «Челси» жамоаси «Вест Хэм» футболчиларини қабул қилди. Учрашувда ҳисобни очган мезбонлар охирида дурранга рози бўлишди.

Биринчи бўлимнинг 36-дақиқасида Аспиликуэта жарима майдонидаги тартибсизликдан фойдаланиб ҳисобни очди. «Челси» футболчилари ҳужум қилишда давом этди ва жамоалар танаффусга шу ҳисоб билан чиқишди.

Иккинчи бўлимда эса заҳирадан майдонга тушган Хавьер Эрнандес тарози палласини тенглаштириб «Вест Хэм»га 1 очко тақдим этди. Шу билан бошқа гол киритилмади.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 33-ТУР

ЧЕЛСИ – ВЕСТ ХЭМ 1:1 (1:0)

Голлар: 1:0 – 36 Аспиликуэта, 1:1 – 73 Эрнандес.

Челси: Куртуа, Аспиликуэта, Кэйхилл, Рюдигер, Мозес (Педро, 78), Виллиан, Канте, Азар, Фабрегас, Алонсо, Мората (Жиру, 78).

Вест Хэм: Харт, Крессуэлл (Эвра, 64), Масуаку, Сабалета, Огбонна, Фернандеш (Эрнандес, 70), Куяте, Жоау Мариу (Каллен, 85), Нобл, Арнаутович, Райс.

Огоҳлантириш: Нобл (46).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz