Қайднома

Қидирув

Япония терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Япония терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

  09.04.2018 10:24
  0
  489
Япония терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Вахид Халилхожич Япония терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди.

65 ёшли босниялик мутахассис ЖЧ-2018 бошланишига икки ой қолганида лавозимини тарк этди. Мураббий терма жамоани мундиалга олиб чиққан эди.

Халилхожич Япония термасининг Мали билан дуранги (1:1) ва Украинага мағлубиятга учраганидан сўнг бўшатиб юборилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳар икки рақиблари ЖЧ-2018 га чиқа олмаган.

Япония футбол федерациясининг раҳбари Козо Ташиманинг гапларига кўра, янги бош мураббий исми бугун эълон қилинади.

Халилхожичнинг ўрнига асосий номзод сифатида Макото Теграмори кўрилмоқда. У 2016 йилга Олимпия ўйинларида терма жамоани бошқарган.

ЖЧ-2018 да Япония гуруҳ босқичида Колумбия, Сенегал ва Польша термалари билан тўқнаш келади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz