Қайднома

Қидирув

Зинедин Зидан: «Роналдуга шунчаки дам олиш имкониятини бердим»

Зинедин Зидан: «Роналдуга шунчаки дам олиш имкониятини бердим»

  09.04.2018 14:14
  0
  436
Зинедин Зидан: «Роналдуга шунчаки дам олиш имкониятини бердим»

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионати 31-тури доирасидаги «Атлетико» билан қайд этилан дурангга изоҳ берди.

«Криштиану бу Криштиану. У бутун фаолияти давомида шундай ўйнаб келмоқда ва мавсумда 50та гол унинг учун одатий ҳол. Тўғри, бизда бу каби гол урадиган ўйинчи йўқ.

Аммо бошқа футболчилар ҳам тўп киритиши мумкин, буни улар бундан аввалги ўйинларда кўрсатиб беришди. Бўлаётган ишларнинг барчасига ижобий тарафдан қараш лозим. Аммо шуниси аниқки, Роналдунинг сафда бўлгани яхшироқ.

Захирага олинишига келадиган бўлсак, мен унга шунчаки дам олиш имкониятини бердим. Биз жуда ҳам тиғиз тақвимга эгамиз, баъзида дам олиб ҳам туриш керак. Шунга қарамай у кундан кунга ўзини яхши ҳис қилмоқда ва сиз буни кузатишингиз мумкин.

Мен «Атлетико» жамоасига қарши кўрсатган ўйинимиздан мамнунман. Янада яхши натижага лойиқ эдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Аммо мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди.

Биринчи бўлимда кўплаб ҳавфли вазиятлар бўлди, аммо голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимнинг аввалида тўп киритдик, бироқ кейин жуда ҳам қийин кечган ўн дақиқада жавоб голини қабул қилдик.

Уч очко олмаганимиздан афсусдаман, лекин ўйинимиздан кўнглим тўқ», - дейди Зидан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz