Қайднома

Қидирув

Футбол соҳасидаги гўзал хонимлар (фотогалерея)

Футбол соҳасидаги гўзал хонимлар (фотогалерея)

  10.04.2018 00:16
  0
  4759
Футбол соҳасидаги гўзал хонимлар (фотогалерея)

Британиялик телебошловчи Жулс Брич футбол кўрсатуви чоғи катта ваъда берди: «Агар Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум АПЛ тўпурарлари пойгасида ғолиб чиқса, эфирда «ҳунар» кўрсатаман».

Қандай «ҳунар»? Айтиш шарт эмас. У Ғарб маданиятига хос томоша ҳақида сўз очиб, аввало, кўрсатувга қизиқишни орттиришни ўйлади, шекилли. Аслида спорт репортажлари мутлақо бошқа йўналиш.

Дейлик, бу олдиндан тайёрланган матнни шунчаки, равон ўқиб бериш, об-ҳаво маълумотлари билан таништириш ёки диктор ролини бажариш эмас.

Футбол ҳақидаги кўрсатув бошловчисидан кўп нарса талаб қилинади: ўйинни тушуниш, тактик услублардан бохабар бўлиш, муайян вазиятни тўғри баҳолаш, қоидаларни билиш... Акс ҳолда, у миллионлаб мухлислар кулгуси остида қолади.

Шунга қарамай, охирги йилларда ҳурлиқо аёллар ҳам ҳаттоки, таҳлилий кўрсатувларни олиб боришга жазм этишяпти. Тўғри, кўпчилик аввало, аёл бошловчининг гўзаллигию, бежирим либосига қарар, балки, аммо унинг микрофон орқали айтадиган гаплари ҳам катта аҳамиятга эга, барибир.

Хуллас, қуйидаги мақола (манба - soccer.ru сайти) Брич ва у каби футбол кўрсатувларининг гўзал иштирокчилари ҳақида...

Жулс БРИЧ (Буюк Британия)

Афсонавий Гари Линекер вақтида эксперт сифатида антиқа ваъда бериб, уялиб қолганди. Яъни афсонавий собиқ ҳужумчи «Лестер»нинг чемпион бўлишига шубҳа билан қараб, агар «тулкилар» АПЛда ғолиб чиқишса, кўрсатувга битта трусада чиқишини айтганди.

Британиялик нозанин журналист машҳур футбол намояндасидан ибрат олган кўринади. Тўғри, унинг ваъдаси мазмуни бироз бошқача. Брич хоним «Ливерпуль» етакчиси Муҳаммад Салоҳнинг АПЛ бош тўпурарига аталган соврин соҳиби бўлишига ишонмаяпти, чоғи.

Эҳтимол, у антиқа томоша ҳақидаги ваъда воситасида кўрсатув рейтингини оширишни ўйлаётгандир... Зеро, мисрлик футболчи тўп-урарлар пойгасида ғалаба қозониш учун етарли имкониятга эга. Мисол учун, терма жамоалар ўйинлари туфайли юзага келган қисқа танаффусдан олдин «покер»га эришди.

Ҳа, энди Жулс Брич ваъдаси туфайли Салоҳнинг пойгада Гарри Кейн ва бошқалардан устун келишига тарафдорлар сафи анча кенгайса керак...

Марисоль ГОНСАЛЕС (Мексика)

Лотин Америкасида футбол ўйини ёки унга боғлиқ кўрсатувда нозанин аёл ва қизларни кўриш оддий ҳолат ҳисобланади. Марисоль ёшлигида турли гўзаллик танловларида қатнашган, ҳаттоки, айримларида ғалаба ҳам қозонган.

Гонсалес хоним кейинчалик журналистика соҳасига бош суқиб, спорт кўрсатуви бошловчисига айланди. Яъни у нафақат футбол, балки бошқа спорт турларидан ҳам хабардор.

Эътиборлиси, Марисоль тақдирини айнан футболчи билан боғлади. Яъни Мексика терма жамоаси вакили - афсонавий Рафаэль Маркеснинг адашига кўнгил бериб, у билан оила қурди. У айни пайт фарзандларини тарбияламоқда. Муҳими, ёш она жуда бахтиёр.

Сара КАРБОНЕРО (Испания)

Жаҳон футболига бефарқ қарамайдиган хушқомат аёл репортёрнинг классик намунаси. Жулс Брич антиқа ваъда бергани билан тилларга тушган бўлса, Сара жаҳон чемпионатидек йирик турнирда, боз устига, камералар олдида Икер Касильясга бўса ҳадя қилганди.

Шу тариқа у Испания миллий жамоасининг ўзига хос илҳом парисига айланди. Айтганча, Карбонеро хоним кейинчалик ўз кўрсатувида кимсан Жозе Моуриньони роса «тузлади».

Чунки португалиялик мураббий унинг қаллиғини «Реал»да соф захирачига айлантирганди. Чинакам испанча муносабат... 

Кейт ЭБДО (Буюк Британия)

Футболда кўп нарсани мутахассислардек муҳокама қиладиган, турли тилларда бемалол гапирадиган бошловчи. Кейт дейлик, «Олтин тўп»ни топшириш маросими, шунингдек, Монакодаги катта спорт тадбирида ишлашга улгурди.

У энди ёзда ЖЧ-2018дан кўрсатув тайёрлаш учун Россияга келмоқчи. Дарвоқе, машҳур актёр Билл Мюррей британиялик журналист билан учрашганида, ўзини тутиб туролмай, унга хушомад қилган экан.

Демак, гўзаллар олдида «эриб» кетувчи Пеле ва Диего Марадона каби футбол юлдузларини Эбдо хонимга унча яқинлаштирмаслик керак...

Кристина УРТАДО (Колумбия)

«Атлетико Насьональ» (Колумбия) ва «Реал Мадрид» клубларининг ашаддий мухлисаси. У ҳам худди Жулс каби антиқа ваъда берган: агар Криштиану Роналду жорий мавсум Испания чемпионати финишида бош тўпурарга аталган «Пичичи» соврини учун курашда Лионель Мессини ортда қолдирса, тўғридан-тўғри эфирда «ҳунар» кўрсатади.

Тўғри, бунинг эҳтимоли паст. Ҳа, Роналду ҳозирги суръатда Леодан бемалол ўзиб кетиши мумкиндир, аммо Кристина оилали аёл ва эри, таниқли хонанда - Жон Сноу обрўсини ўйлаши керак.

Қолаверса, кўрсатувни уйида икки ёш фарзанди ҳам томоша қилади. Шахсий бизнесини йўлга қўйган Уртадо хоним вақтида модель сифатида ном қозонганини ҳам айтиш жоиз.

Мария ОРЗУЛ (Россия)

Россия спорт ва футбол телевидениесида нозик жинс вакиллари жуда кам. Ҳа, машҳур Тина Канделакига ўхшаш гўзаллар эфирда кўриниш бериб туришади. Бироқ аёллар орасида шарҳловчи-таҳлилчилар йўқ.

Мария Орзул эса бошловчиликка муносиб. «Динамо» мухлисасини тез-тез стадионда учратиш мумкин. Яъни у ўйинларни воқеа жойида кузатишни хуш кўради. Аммо Мария ТВда ҳали тўлақонли фаолиятни йўлга қўйганича йўқ.

Шарлотта ЖЕКСОН (Буюк Британия)

Эсингиздами, уэльсликлар Евро-2016да Россия термаси устидан кулишганди. Бунда Шарлотта хонимнинг ҳиссаси ҳам бор. Оддий айтганда, Крис Коулмэн англиялик хотини - «Ливерпул»нинг ашаддий мухлисаси ва спорт кўрсатуви бошловчисига уэльсликлар ҳам тўп тепишни билишларини исботлаш иштиёқида жамоасини ўзгача тайёрлаганди.

Агар жиддий гапирсак, мураббий ўз оиласида футболнинг ягона билимдони эмас. Икки нафар фарзанднинг онаси, собиқ хонанда, теннис, ла-кросс ва гольф ўйнаб турувчи Шарлотта ҳам бу борада етарли билимга эга.

Инес САЙНС (Мексика)

Нима, қиз-аёллар спорт журналистикасида фақат ташқи кўринишлари туфайли ном қозонишадими? Асло. Мана, Инес адвокат оиласида 3 нафар ўғил бола орасида тарбияланган. Дарвоқе, акаларидан бири у билан эгизак. Муҳими, Сайнс ҳуқуқшунос дипломига эга.

Тўғри, онаси унинг аёлларга хос касб этагини тутишини хоҳлаган, аммо ўзи спорт соҳасини танлади. Инес хоним футбол оламининг энг йирик намояндаларидан осонгина ин-тервью олади - Зайниддин Зидан, Лионель Месси... Эътиборлиси, у оилада 4 нафар фарзандига тарбия беришга ҳам улгурмоқда. Мексикада бу хонимни «Соккер-она» сифатида таърифлашади.

Александра ЛОБОДА (Украина)

Аслида Александрани ушбу рўйхатдан «дисквалификация» қилиш керак. Чунки у футбол кўрсатуви пайти берган ваъдаси устидан чиқмади. Аниқроғи, «Говерла» Украина Премьер-лигасидан тушиб кетса, эфирга устки либоссиз чиқишини айтган Лобода якунда «енгил» фотосессия билан чекланди.

Лекин у украиналик футболчилардан ўткир фикрлар олишга уста ва доимо эътибор марказида юради. Мисол учун, Артём Милевский айнан Александра билан суҳбатда кўп масалалар ҳақида очиқ-ошкора гапирганди. Хуллас, Лобода табассум улашиб, эвазига ҳақиқат талаб этадиган спорт журналистидир.

Дилетта ЛЕОТТА (Италия)

Итальянлар футбол кўрсатувига муносиб бошловчи танлашни билишади. Вақтида хакерлар Дилеттанинг очиқ суратларини ижтимоий тармоқларга «ёйишганди».

Айримлар ҳаттоки, «Интер» ва «Ювентус» ўртасидаги ўйин чоғи ҳам Леотта хонимдан кўз узолмай қолишади. У экранда кўриниш берганида эса, фақат футбол ҳақида ўйлаш анча мушкул. Дилетта ёнида улкан кубок ҳам кўримсиз туюлади, гўё...

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz