Қайднома

Қидирув

Фабио Капелло: «Телевидениеда иш бошлаганимдан хурсандман»

Фабио Капелло: «Телевидениеда иш бошлаганимдан хурсандман»

  10.04.2018 09:19
  0
  376
Фабио Капелло: «Телевидениеда иш бошлаганимдан хурсандман»

Италиялик машҳур мураббий Фабио Капелло фаолиятини тугатди. 71 ёшли мутахассиснинг охирги иш жойи хитойнинг «Цзянсу Сунин» клуби бўлиб қолишини маълум қилди.

Капелло фаолияти давомида «Милан», «Ювентус», «Реал», «Рома» клубларини бошарган. «Цзянсу Сунин»дан бошқа барча клубларда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.

Клуб мураббийи бўлиб фаолият юритган чоғида 7 марта мамлакат чемпиони ва бир марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган.

Бундан ташқари, Капелло Россия ва Англия терма жамоаларини бошқарган.

«Италия терма жамоасини бошқармаслигимни аввал айтганман. Менда Англия ва Россия термаларидаги тажрибам етарли. «Цзянсу» – охирги футбол тажрибам.

Ўзим истаган ҳамма нарсани қилдим, ўз фаолиятимдан мамнунман. Энди телевидениеда шарҳловчи бўлганимдан хурсандман», - дейди Капелло.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz