Қайднома

Қидирув

Юрген Клопп: «Салоҳ «Сити»га қарши ўйнайдими? Кўрамиз…»

Юрген Клопп: «Салоҳ «Сити»га қарши ўйнайдими? Кўрамиз…»

  10.04.2018 13:18
  0
  434
Юрген Клопп: «Салоҳ «Сити»га қарши ўйнайдими? Кўрамиз…»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ чорак финалида «Манчестер Сити» билан жавоб учрашуви олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Дунёда идеал жамоанинг ўзи йўқ. Ҳар хил вазиятлар, ҳолатлар, баъзан дақиқалар бўлади. «Ман Сити» ҳаммадан кўра барқарор ўйин кўрсатди, шунинг учун улар Англия чемпионига айланиб бўлишди.

Аммо мен уларнинг тўп ўтказиб юборишлари мумкинлигини билар эдим. Гол ўтказдингми, демак, ютқазишинг ҳам мумкин.

Салоҳ ўйнайдими? Йўқдан кўра - ҳа. Аммо биз машғулот тугашини кутишимиз ва унинг юкламаларга чидамини текширишимиз керак. Кейин қарор чиқарамиз.

Манчестер дербисининг биринчи бўлимида «Сити» беш ёки олтита гол уриши мумкин эди. Бу ажойиб ўйин бўлди. Аммо ўйин тақдири ҳал бўлмаган эди, «Юнайтед» бундан фойдаланиб қолди.

Еврокубоклардаги ўйинлар - «Ливерпуль» учун ўзгача ўйинлар. Кайфият ҳам бошқача бўлади. Аммо бу борада тажрибамиз «Манчестер Сити» ўйинчилариникидан кўпроқ.

Биз яна энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Ҳаммаси биз кутганимиздек бўлганида «Энфилд»да ютқазган ва чиқиш остонасида турган бўлар эдик», - дейди Клопп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz