Қайднома

Қидирув

Фотогалерея: қайси брендни танлайсиз, футболчиларчи?

Фотогалерея: қайси брендни танлайсиз, футболчиларчи?

  11.04.2018 00:19
  0
  812
Фотогалерея: қайси брендни танлайсиз, футболчиларчи?

Сир эмаски, аксарият футболчилар мода оламига бефарқ эмаслар. Буни уларнинг яшил майдон ташқарисида кийим танлашлари, қандай либосда юришларига қараб билиб олиш мумкин.

Шундан келиб чиқиб, бугун айнан футболчилар орасида машҳур бўлган 10та бренд ҳақида сўз юритмоқчимиз.

PHILIPP PLEIN

2004 йили германиялик дизайнер Филипп Плейн ўз номини мода тарихига муҳрлади. У яратган либосларни жаҳоннинг энг яхши футболчилари кийишади. Айниқса, Криштиану Роналду, Дэвид Бэкхем ва Адриан Рабьо.

Ушбу бренд нима сабабдан бу қадар довруқ қозонди? Жавоб оддий: дабдабали тикиш услуби диққатни тортади. Франция термаси ўйинчиси Адриан Рабьонинг кийимида бош чаноғи ва Philipp Plein эмблемаси тасвирланган.

BALMAIN

Оливье Рустинг томонидан яратилган ижод намуналари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Либос маркасига 2009 йили асос солингач, у кўплаб футболчилар, айниқса, Неймарнинг эътиборини тортди.

Бразилиялик юлдуз Рустингнинг серҳашам либосларига мухлис (буни «ПСЖ» ҳужумчисининг илон терисидан тикилган курткасига қараб билиб олиш мумкин). Неймар - парижлик дизайнернинг модалар ҳафталиги давомида ўтказиладиган кўргазмаларига мунтазам ташриф буюради.

GIVENCHY

Мазкур бренд 1952 яратилган. Givenchy - футболчилар орасида машҳур бўлган люкс даражадаги француз маркаси. Мисол учун, Франция термасининг айрим ўйин-чилари Клерфонтенга айнан шу машҳур бренд либосларида ташриф буюришди. Жумладан, Адриан Рабьо, Усмон Дембеле ва Лоран Косьельни.

GUCCI

Ушбу марканинг ҳам футбол олами вакиллари орасида ихлосмандлари бисёр. Масалан, «Арсенал»даги Алекс Ивоби ёки «Манчестер Юнайтед»даги Жесси Лингард. Айниқса, «МЮ» ярим ҳимоячисининг кепкаси, пойабзали, спорт кийими ва ҳаттоки, пайпоғи ҳам Gucci фирмасида тайёрланган.

LOUIS VUITTON

Футболчининг энг яқин дўсти - футбол тўпи эмас. Бу Louis Vuitton сумкаси. Тери маҳсулотлари савдосида шуҳрат қозонган дизайнер ўз ижод намуналари билан бутун дунёга танилган. Унинг энг ашаддий ишқибози ким? Шубҳасиз, Марио Балотелли.

DSQUARED2

Бу марка 1994 йили Миланда Дин ва Дан Катенлар томонидан яратилган. Балки Dsquared2 машҳурлик бобида Gucci ҳамда Louis Vuitton кабилардан ортда қолар, бироқ бу омил бутун дунё бўйлаб харидорларни жалб этишга тўсқинлик қилмайди. Канадалик эгизаклар асос солган бренд Альфонс Ареоля сингариларга ёқиб тушди.

CHRISTIAN LOUBOUTIN

Футболчилар бутсалардан ташқари, кедаларни, аниқроғи, Кристиан Лубутен томонидан яратилган кедаларни ҳам маъқул кўришади. Масалан, франциялик Преснель Кимпембе Клерфонтенга тагчарми қизил тусдаги пойабзалда ташриф буюрди.

BALENCIAGA

Мана бир неча мавсумдирки, Франциянинг Balenciaga маркаси ўзида юксак мода ва кўча услубларини уйғунлаштирмоқда. Жумладан, Миши Батшуайи Speed Knit маҳсулотини кийиб юрибди. Унинг нархи қанча? 550 евро.

SUPREME

Кўча услуби ҳақида гап борганда, Нью-Йоркнинг Supreme маркаси ҳақиқий эталонга айланган, десак муболаға бўлмас. У аксарият жиҳатлари билан футболчилар меҳрини қозонган. 2017 йилнинг июнида Supreme ҳамда Louis Vuitton биргаликда янги коллекция яратишди.

Ушбу ҳамкорлик мазкур фирмаларга мисли кўрилмаган муваффақият келтирди. Янгиликни синаб кўрган илк футболчи ким? Неймар. Бразилиялик юлдузнинг қизил курткадаги суратига астойдил разм солсангиз, унда Louis Vuitton логотипини кўришингиз мумкин.

OFF-WHITE

Кўча услубини танлаш орқали футболчилар эҳтиёжини қондираётган маркалардан яна бири - Off-White. Ушбу компанияга Миланда, Виржил Аблох томонидан асос солинган.

Бу бренд кўпчилик қатори «Арсенал» ҳимоячиси Эктор Бельеринга ҳам ёқади. Жорий йилнинг 11 январь куни испаниялик футболчи МБА учрашувига бошдан-оёқ Off-White либосларида ташриф буюрди.

Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz