Қайднома

Қидирув

«Сўғдиёна» - «Навбаҳор»: ПРЕВЬЮ

«Сўғдиёна» - «Навбаҳор»: ПРЕВЬЮ

  10.04.2018 21:26
  0
  489
«Сўғдиёна» - «Навбаҳор»: ПРЕВЬЮ

Эртага «Навбаҳор» Жиззахда «Сўғдиёна» жамоаси меҳмони бўлади. «Сўғдиёна» ўйингоҳида соат 18.00да бошланадиган учрашувга ҳар икки жамоа аъзолари ҳам муносиб тарзда тайёргарлик кўришга ҳаракат қилишди. Суперлига 5-туридан кейин Жиззах жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш бўлганлиги ҳам эътиборга молик. Александр Мочинов ижобий натижаларни қайд эта олмагач, унинг ўрнини Сергей Лушан эгаллади. “Сўғдиёна” ушбу мутахассис қўл остидаги дастлабки учрашувни айнан “Навбаҳор”га қарши ўтказади. Жамоамиз аъзолари Тошкентда ҳозирлик кўришди икки кун давомида пойтахтда машғулот ўтказган футболчиларимиз бугун Жиззах шаҳрига етиб келишди. Бундан бироз вақт олдин эса ўйиндан олдинги расмий машғулотни якунлашди. 

"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" жамоалари Ўзбекистон чемпионатларининг олий лигасида ўзаро 44 бор учрашишган. Жамоамиз 22 бор ғалаба нашидасини сурган. Жиззахликлар ҳисобидаги ютуқлар сони 16 тани ташкил этмоқда. Томонлар олтита ўйинда дуранг қайд этишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 79-53, "Навбаҳор" фойдасига. 

Жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда футболчиларимиз Наманганда жиззахликлар дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритишганди. Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йилги учрашувлар тарихда қолган. Эътиборлиси ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган. 2000 йили Наманганда ўтган учрашувда 6:3 ҳисоби кузатилган бўлса 2014 йили Жиззахда «Навбаҳор»дан 5:4 ҳисобида устун келганди. Ўтган йили “Сўғдиёна” Наманганда 4:1 ҳисобида мағлуб этилганди.

Яна бир қизиқ факт “Сўғдиёна” Жиззахда ўтган сўнгги саккизта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишни уддасидан чиққан. Жамоамиз сафардан сўнгги бор 2006 йили ютуқ билан қайтганди. 2007, 2010 ва 2012 йилларда жиззахликлар олий лигада иштирок этишмаганлиги сабабли сўнгги 11 йилда саккизта ўйин ўтказилган. 

Жиззахда ўтган барча учрашувлар натижалари

1992 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0

1993 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1

1994 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1

1995 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2

1996 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:4

1997 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0

1998 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1

1999 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2

2000 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:1

2001 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1

2002 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1

2004 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2

2005 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0

2006 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 0:2

2008 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1

2009 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0

2011 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:2

2013 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:0

2014 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 5:4

2015 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:0

2016 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1

2017 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz