Қайднома

Қидирув

«Насаф» бугун кўк, «Локомотив» оқ-яшил рангли либосларда ҳаракат қилишади

«Насаф» бугун кўк, «Локомотив» оқ-яшил рангли либосларда ҳаракат қилишади

  11.04.2018 11:50
  0
  319
«Насаф» бугун кўк,  «Локомотив» оқ-яшил рангли либосларда ҳаракат қилишади

Бугун бутун ўзбек футболи жамоатчилиги диққат марказида Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳда ўтадиган учрашув бўлади.  

Унда "Локомотив" юртимизнинг яна бир гранд клуби – "Насаф" қаршилигини енггишга уриниб кўради. Бугун тогда мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда томонлар ўйин атрофидаги ташкилий масалаларни муҳокама этишди.  Шунингдек, қайси клуб қандай либосда майдонга чиқишини аниқлаб олинди.

"Локомотив" учрашувни оқ-яшил-оқ либосда ўтказадиган бўлди. Жамоамиз дарвозабони тўлиқ қора рангдаги формада майдонга чиқади. Мезбонлар эса тўлиқ кўк рангли формадан фойдаланишади. "Насаф" дарвозабони эгнида эса яшил рангдаги либос бўлади.  

Таъкидлаб ўтамиз, 6-турнинг марказий баҳси соат 20:00да старт олади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz