Қайднома

Қидирув

ЎФАда ОФК мутахассислари томонидан маркетинг бўйича семинар ўтказилди

ЎФАда ОФК мутахассислари томонидан маркетинг бўйича семинар ўтказилди

  11.04.2018 13:17
  0
  292
ЎФАда ОФК мутахассислари томонидан маркетинг бўйича семинар ўтказилди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Осиё футбол конфедерациясидан ташриф буюрган мутахассислар иштирокида маркетинг бўйича семинар ўтказилди.

Семинарни ОФКнинг Лигаларни ривожлантиригш қўмитасининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича офицери Йогеш Десаи ва ОФКнинг стратегик режалаштириш ва маркетинг соҳаси бўйича консультанти Эльнур Мамедов олиб боришди.

Ушбу семинарда Суперлигада иштирок этувчи клубларнинг маркетинг бўйича мутахассислари иштирок этишди.

Семинар давомида клубларда маркетинг бўйича олиб бориладиган чора-тадбирлар, мухлисларни стадионларга жалб қилиш, ҳомийлар билан ишлаш, бунинг учун аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди.

Жумладан, Эльнур Мамедов ўтган йили ЎФА билан ҳамкорликда футбол клублари вакиллари ва юртимизда фаолият юритаётган йирик компаниялар, бизнес вакиллари иштирокида ўтказилган семинарнинг хулосалари билан йиғилганларни таништирди.

Клубларда маркетинг соҳасини ривожлантиришда телетрансляцияларнинг аҳамияти ҳам катта экани, бу борада ПФЛ ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилаётган таҳсинга сазовор экани қайд этилди.

Семинар давомида йиғилганлар ОФК мутахассисларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва тегишли жавоблар олишди.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz