Қайднома

Қидирув

«Истиқлол» кўк, «Андижон» оқ рангли либосда ўйнайди

«Истиқлол» кўк, «Андижон» оқ рангли либосда ўйнайди

  11.04.2018 13:55
  0
  397
«Истиқлол» кўк, «Андижон» оқ рангли либосда ўйнайди

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг ПРО-Лига 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

 Фарғона шаҳридаги муҳташам «Истиқлол» стадионида маҳаллий «Истиқлол» жамоаси Андижоннинг «Андижон» жамоасини қабул қилади. Бўлажак водий дербиси олдидан митинг ўтказилди. Уни ЎзПФЛ вакили, ўйин комиссари Комилжон Мирзабоев олиб борди. «Истиқлол» марказий ўйингоҳининг анжуманлар залида ўткан ўйинолди митингида «Истиқлол» жамоаси бошлиғи Ҳакимжон Файзиев, клуб маъмури Казбек Ортиқбоев, матбуот котиби Беҳруз Холиқов, стадион директори Илҳомжон Собидов, Фарғона вилояти ИИБ вакили ҳамда «Андижон» клуби менеджери Исломбек Рустамов, матбуот хизмати ходими Бахтиёр Тоштемиров иштирок этди.

Митингда учрашув комиссари Комилжон Мирзабоев ўйинни юқори савияда ўтказиш учун қилиниши лозим бўлган бир қатор масалаларни айтиб, масъул шахсларга топшириқларни берди.

Табиийики мазкур митинг давомида бугун жамоаларнинг қандай рангли либосда майдонга тушиши ҳам муҳокама этилиб, якунда бир тўхтамга келинди. Унга кўра, мезбонлар кўк рангли, меҳмон жамоа эса оқ рангли либосда харакат қиладиган бўлди.

Маълумки, Фарғонадаги учрашувга Андижондан ҳам мингга яқин ишқибозлар келиши кутилмоқда. «Истиқлол» стадиони раҳбарининг айтишича, андижонлик мухлислар бугунги ўйинни бевосита 29-сектордан кўриб бориши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув соат 17:00да бошланади.

 

«Андижон» матбуот хизмати.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz