Қайднома

Қидирув

ЖЧ арафасидаги истеъфо

ЖЧ арафасидаги истеъфо

  11.04.2018 19:28
  0
  464
ЖЧ арафасидаги  истеъфо

Босниялик 65 ёшли мутахассис Воҳид Халилхожич Япония терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Ушбу мутахассис бу лавозимда 2015 йилдан буён ишлаб келаётганди. Халилхожичнинг терма жамоа­ни жаҳон чемпионатига олиб чиққани ҳам уни ишдан бўшатишга тўсиқ бўлолмади. Ушбу истеъфо ҳақида NHK эфирида Япония футбол ассоциацияси президенти Кодзо Тасимуга асосланган ҳолда хабар берилган. Қайд этилишича, Япония термаси жорий йилдаги ўртоқлик учрашувларида ишончсиз ҳаракат қилган. Бундан ташқари, терма жамоа футболчиларининг баъзилари Халилхожичнинг услубларидан норози бўлишган. Энди Халилхожич ушбу мамлакат футбол ассоциацияси билан судлашмоқчи. Босниялик мутахассис ўзини ишдан ноқонуний бўшатилган деб ҳисобламоқда. Эндиликда терма жамоани «Гамба Осака» бош мураббийи Акира Нишино бошқаради.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz