Қайднома

Қидирув

Капелло фаолиятини якунлади

Капелло фаолиятини якунлади

  11.04.2018 19:50
  0
  430
Капелло фаолиятини якунлади

Италиялик машҳур мураббий Фабио Капелло фаолиятини тугатди. 71 ёшли мутахассис унинг охирги иш жойи Хитойнинг «Жиангсу Сунин» клуби бўлиб қолишини маълум қилди. Капелло «Милан», «Ювентус», «Реал», «Рома» клубларини бошқарган. «Жиангсу Сунин»дан бошқа барча клубларда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Клуб мураббийи бўлиб фаолият юритган чоғида 7 марта мамлакат чемпиони ва бир марта Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган. Бундан ташқари, Капелло Россия ва Англия терма жамоаларини бошқарган. «Италия терма жамоасини бошқармаслигимни аввал айтганман. Менда Англия ва Россия термаларидаги тажрибам етарли. «Жиангсу» - охирги футбол тажрибам. Мен ўзим истаган ҳамма нарсани қилдим, ўз фаолиятимдан мамнунман. Энди телевидениеда шарҳловчи бўлганимдан хурсандман»,-деди Капелло.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz