Қайднома

Қидирув

Неймар эвазига икки футболчи

Неймар эвазига икки футболчи

  11.04.2018 20:12
  0
  469
Неймар эвазига икки футболчи

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар вақтида Неймар учун «Пари Сен-Жермен»га таклиф билан чиқмоқчи. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар тарқатди. Манба берган хабарга кўра, француз клуби манчестерликларнинг икки нафар футболчиси - Поль Погба ва Антони Мартиални қўлга киритишни истамоқда. Томонлар трансферни худди шундай кўринишда бартер қилишлари мумкин. Қайд этилишича, «қизил иблислар» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам футболчиларини Францияга қўйиб юборишга тайёр. Парижликлар эса Неймар эвазига икки футболчидан ташқари, қўшимча 50 миллион фунт стерлинг ҳам ундирмоқчилар. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бразилиялик футболчи Франция чемпионати ўйинларидан қониқмаган ва жамоани тарк этиш ниятида юргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Апрель ойи бошида Неймар агар Мадриднинг «Реал» клубига трансфери амалга ошмаса,  «Манчестер Юнайтед» ёки «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалди. Неймар Францияни ушбу мамлакат чемпионати даражаси пастлиги ва Париждаги ҳаёт ўзига ёқмаётгани туфайли тарк этмоқчи. «ПСЖ» ушбу футболчини 2017 ёзида 222 миллион евро эвазига сотиб олган, Неймарнинг шартномасида бадал пули белгиланмаган. Погба Манчестерга 2016 йил августида «Ювентус»дан 105 миллион евро эвазига ўтганди. Мартиаль эса жамоа сафини 2015 йил ёзида тўлдирган, у «Монако»дан 41 миллион евро эвазига трансфер қилинган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz